Депутат ёшлар саноат зонасидаги муаммони вилоят ҳокимига билдирди

07.02.2022 09:02:15

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров 5 февраль куни Сўх туманига қилган ташрифи чоғида Қайроқ сув станциясининг тоғ чўққисидаги сув ҳавзасини кўздан кечирди. Ишларни сифатли бажариш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича масъулларга топшириқ берди.

Ҳудуддаги ҳолат билан танишиш чоғида вилоят раҳбарига халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов маҳаллардаги ёшлар саноат зонасида электр билан боғлиқ масалалар ҳал этилмаганлиги сабаб қурилиш ишлари ортга сурилаётганлигини билдириб, мурожаат қилди.

Ушбу масалани зудлик билан бартараф этиш бўйича вилоят раҳбари электр соҳасининг вилоятдаги масъулларига топшириқ берди ҳамда муаммони бартараф этиш учун вилоят маҳаллий бюджетидан 242 миллион сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+