Депутатлар аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

27.01.2022 15:01:27

Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаев, партиянинг туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримов, “Оқтепа” МФЙ раиси ва ўринбосарлари билан биргаликда ҳудуддаги ўзгаришлар, фуқароларнинг ижтимоий ҳолати билан танишдилар. Ўрганишлар давомида мазкур маҳалланинг Гулшан кўчасида истиқомат қилувчи С.Тошматова хонадонида бўлиб, дарахтдан йиқилиш оқибатида касалланган фарзанди ҳолидан хабар олинди. Депутатлар томондан болажоннинг даволаниши учун "Саховат ва кўмак" жамғармасидан 3 млн. сўм маблағ ажратилиб, моддий ёрдам кўрсатилди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+