Депутатлар ташаббуси билан инсонлар қалбига йўл топилмоқда

02.11.2021 11:11:14

Халқнинг оғирини енгил қилишда, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашда партиямиздан сайланган депутатларимизнинг ўрни муносибдир.

Бу борада партиянинг Когон туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлар томонидан “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ишчи гуруҳ тузилиб, маҳаллалар кесимида фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, аҳолининг мурожаатлари тингланмоқда. Шу билан бир қаторда ишчи гуруҳнинг ташаббуслари  билан муаммоларга ечим топиб келинмоқда.

Ана шундай хайрли ишларнинг навбатдагиси халқ депутатлари Когон туман кенгаши депутати Худоёр Собиров томонидан амалга оширилди. Депутат кўмаги билан туманнинг “Ўзбекистон” МФЙ 47-уйда яшовчи шароити оғир Остонова Нигора ҳовлисидаги янги қурилаётган уй учун акфа эшик ва деразалар ўрнатиб берилди. Шу билан бир қаторда депутат Худоёр Собиров ташаббуси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди, Когон туманининг “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудида яшовчи нуроний отахон-у онахонларга ҳурмат ва эътибор сифатида “Етти пир” зиёрати учун автобус ташкиллаштирилиб берилди.

 

“Адолат” СДП Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+