Депутатлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаоллик кўрсатди

10.03.2022 11:03:45

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилган эди. Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Атроф муҳит муҳофазаси, ҳудудларнинг ободлиги, табиатни асрашга бўлган хайрли ташаббус лойиҳаси она табиат мусаффолигига юртимиздаги яшил манзиллар сонини ортишга ҳисса қўшиш истагидаги барчани бирлаштирмоқда.

Хусусан, «Адолат» СДП аъзолари, депутатлар ҳам ушбу хайрли ишни амалга оширишга киришганлар. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Ҳусниддин Эргашев Тошкент вилояти Оқтош “МФЙ”да  100 туп манзарали кўчат, Собир Турсунов Сергели туманидаги Сергели тиббиёт коллежида 150 та манзарали ва 50 туп мевали кўчат, Луиза Хикматова эса Олмазор туманидаги Себзор дахасида 8 та манзарали, 7 та мевали дарахт кўчатларини эктирди. Шунингдек, туман Кенгаши депутатлари Кунтуғмиш Ахкулов Чашма маҳалла гузарида 16 туп мевали ҳамда 14 туп манзарали, Юнусобод туман Кенгаши депутати Қахрамон Махаммадқулов тумандаги Беғубор маҳалласига 15 туп хар хил турдаги дарахтлар, депутат Дилдора Исломова 2 та мевали, 4 та манзарали, депутат Анвар Усмонов бўлса Учтепа туманидаги “Ширин” МФЙга 80 та манзарали дарахт кўчатларини эктирди.

Бу хайрли ишлар ёш авлод онгида экологик муаммоларга нисбатан дахлдорлик хиссини шакллантиришда муҳим омиллардан бўлиб хизмат қилиши, шубхасиз.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+