Депутатлик сўровлари назоратга олинди

01.03.2022 09:03:46

Партиянинг Хива шаҳар Кенгаши фаоллари ҳамда  шаҳар Кенгаши депутати О. Яқубов  иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан  шаҳар “Қиёт” маҳалласида яшовчи  фуқароларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Учрашув даставвалида, “Қиёт” маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг фаолияти билан яқиндан танишишди.

Ўрганиш жараёнида  шу маҳаллада яшовчи  Юлдузхон Ибадуллаева, Сумбулой Солаева, Эргаш Ваисовлар иссиқхона қуриш орқали тадбиркорлик қилиш  нияти борлиги тўғрисида баён этиб, имтиёзли кредит олиб беришда ёрдам сўраб мурожаат этишган. Мурожаатлар ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан ижобий ҳал этилган.

Шундан сўнг, фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар давом этди.

Шодлик Солаев, Баҳром Сотиболдиев ва бошқа фуқаролар томонидан “Бахт” кўчаси йўлининг ўта таъмирталаб аҳволга келиб қолгани боис, ёзда чанг, қишда лой, кўлмак сувларнинг тўпланиб қолиши натижасида йўловчилар азият чекиб келишаётганини баён этиб, ёрдам сўраб мурожаат этилди.

Депутат  О.Яқубов муаммони ишчи гуруҳ билан биргаликда ўрганиб чиқди ва  Хива шаҳар ҳокимининг  саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Б.Машарипов, ҳамда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари  номига депутатлик сўровлари жўнатилди ва ижроси назоратга олинди.

 Шунингдек, мулоқот давомида, бандлик, тиббиёт соҳалари бўйича баён этилган мурожаатлар ҳам ишчи гуруҳ томонидан эътиборга олинди ва мазкур масалаларни хал этиш борасида чора-тадбирлар бошлаб юборилди.

Учрашувлар давомида  Давлатимиз томонидан инсон қадри  учун   амалга оширилаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари  тўғрисида ҳам атрофлича тушинчалар бериб ўтилди.

                                                                                                             

                                                                                                          Мададжон МАҲМУДОВ,

                                                                                                                             “Адолат” СДП

                                                                                                   Хива шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+