Косонсойда паррандачилик ривожланади

20.01.2022 09:01:00

Шу кунларда мамлакатимиз жамоатчилиги яқинда эълон қилинган “Янги Ўзбекистоннинг 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини кенг муҳокама қилмоқда. Ушбу ҳужжат билан танишган ҳар бир киши келгуси беш йилликда барча соҳаларда улкан марралар белгиланаётганига ишонч ҳосил қилади. Шу билан бирга уларни муваффақиятли забт этиш учун ҳозирдан жиддий ишга киришиш лозимлиги аён бўлади.

Туманимизда ҳам янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ иқтисодиётнинг барча жабҳаларида ўсиш суръатларини таъминлаш учун кураш бошланди. Айниқса, аҳоли дастурхонига етказиб бериладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш диққат марказида турибди. Бу, биринчидан яхшигина даромад манбаи ҳисобланади. Қолаверса, озиқ-овқат хавфсизлигига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади.

Хусусан, етти хазинанинг бири – паррандачиликни кенг йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунда “Туронбанк” ҳамда “Микрокредитбанк” акционерлик-тижорат банкларининг филиаллари, бир қатор тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Улар орасида “Golden Egg of Namangan” масъулияти чекланган жамияти ҳам бор. Мақсад - “маҳаллабай” тизими бўйича иш олиб бориб, паррандачиликни ривожлантириш.

Ҳозир 10 та паррандачиликка ихтисослаштирилган, қиймати 39.9 млрд.сўм бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда. Натижада 190 нафар ишчи ўрни яратилиб, 180 минг бош парранда боқиш имконияти юзага келади. Жорий йилда ушбу йўналиш бўйича 15 та лойиҳани ўз ичига олган, умумий қиймати 60,0 млрд. сўмлик кичик саноат зонаси ташкил этилиши ҳам режалаштирилган. Натижада туманда жами 25 та янги паррандачилик хўжаликлари иш бошлайди Улар 495 кишининг бандлигини таъминлайди. Пировард нтижада йилига 700 тонна парранда гўшти ҳамда 17 млн. донадан ортиқ парранда тухуми етиштириш мумкин бўлади.

Мазкур йўналишдаги тажбирларнинг самарадорлигини таъминлаш бизнинг ҳам вазифамизга айланган. Ҳар бир депутат ўз сайлов округи ҳудудида паррандачиликни ривожлантиришга масъул этиб белгиланди. Бу борада маҳаллаларда иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлик ўрнатилди. Ўйлаймизки, тез орада дастлабки натижалар кўзга ташланиб қолади.

                                                                            Маъруфжон ТЕШАБОЕВ,

Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+