Маҳаллага қўшимча ТП подстанция қўйиладиган бўлди

19.01.2022 14:01:10

Бағдод туманининг “Муқимий” МФЙ, Кумуштола кўчасида истиқомат қилувчи бир гуруҳ аҳоли Олий мажлис Қонунчилик палатасига  мурожаат қилган эди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева мазкур мурожаат юзасидан Кумуштола кўчаси аҳолиси билан учрашди. Туман электр корхонаси раҳбари, туман кенгаши депутати,  туман ҳокимлиги вакиллари иштирокида бу ердаги масалалар муҳокама қилинди. Маҳаллага қўшимча ТП подстанция қўйишга келишилди.  Шунингдек, сувоқова ва ички йўллардаги муаммолар бўйича мурожаатлар тингланди.

Аҳолига  10 сотихдан бошлаб, шартнома асосида ижарага ер бўлиб бериш бўйича Бағдод туманида ҳам зарур тадбирлар олиб борилмоқда.  Депутат “Зафаробод” МФЙда бўлиб ўтган учрашувда бу борада белгиланган мезонлар бўйича тушунча берди. 

   Тумандаги 39-сонли умумтаълим мактабини инвестиция дастури асосида капитал таъмирдан чиқарилди,  шунингдек,  бошланғич синфлар учун янги бино қуриб битказилди. Яқин кунларда мактаб фойдаланишга топширилади.  Депутат ўзгаришлар билан танишар экан, келажак авлоднинг сифатли таълим олишида  билим даргоҳида етарли шароитлар бўлиши муҳим эканлигини таъкидлади.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+