Мансабдор шахслар  ҳисоботи тингланди

09.11.2021 16:11:31

Хива шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида “Адолат” социал-демократик партияси Хива туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан туманда фаолият олиб бораётган туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимларининг  ҳисоботлари эшитилди.

  Йиғилиш даставвалида,  туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Машариф Болтаев депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилаётган ишлар, жумладан, тиббиёт ва бандлик соҳаси доирасида аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммолар юзасидан маълумот берди.

  Хусусан,  туман Тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил давомида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ишлар,  туман аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, туманда фаолият олиб бораётган тиббиёт муассасаларининг моддий техник базаси билан таъминланганлик даражаси каби масалалар юзасидан  соҳа вакили Сулур Атаеванинг 9 ойлик ҳисоботи эшитилди.

  Шунингдек, 2021 йил январь-cентябрь ойлари даврида иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлиги ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш каби амалга оширилган ишлар  тўғрисида туман бандлик бўлими вакили Ф.Ибрагимовнинг ҳисоботи тинланди.

Партия фаоллари томонидан соҳаларга тегишли савол, фикр мулоҳазалар ўртага ташланди ва муҳокама этилди.

Йиғилиш сўнгида  кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, амалиётга йўналтирилди ва  соҳалар ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

 

                                                                                                        Шукурой МАДАМИНОВА,

                                                                                                                               “Адолат” СДП

                                                                                                        Хива туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+