Муаммонинг катта кичиги бўлмайди

04.02.2022 16:02:32

“Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши фаоллари партиянинг “Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот” лойиҳаси доирасида  ҳудудлардаги муаммолар ечимига йўл топмоқда. Партиядошларимиз ҳар бир муаммога эътибор қаратяпти. Чунки муаммонинг катта ёки кичиги бўлмайди. Унинг ортида инсон бор.

Кашкар маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган “адолатчилар” 38 та хонадонда кириб бориб, фуқаролар билан суҳбатлашдилар. Уларни қийнаётган 14 та муаммо бўйича масъул ташкилотларга чиқилди ва ечим топилди.

Азамжон Холиқов, “Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши раиси:

         -Аксарият мурожаатлар бандлик масаласида. Имкон қадар фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда. Мисол учун қашқарлик Иззатхон Солиева ва Дилфузахон Болтабоева деҳқончилик билан шуғулланиш истагида. Бироқ ер масаласида уларга ёрдам керак. Бу масалада шу ҳудуддаги фермер хўжаликларнинг раҳбарларига чиқилди. Натижада муаммо ҳал этилди.

“Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+