Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Вобкент туман фуқароларининг муаммоларини ўрганди

01.02.2022 09:02:02

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев 31-Вобкент округида сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтди. Кодир Жураев томонидан туманда аҳоли иштирокида жами 11 маротаба учрашувлар ўтказилди.  Учрашувлар мобайнида сайловчилардан ўндан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушди. Энг кўп мурожаатлар энергия таъминоти билан боғлиқдир. "Вобкент  - саноати  ривожланмаган, асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туман. Бу ерда саноатни ривожлантириш учун биринчи навбатда самарали энергия тизимини йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун алоҳида дастур қабул қилиш мақсадга мувофиқдир", - дейди Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Кодир Жураев.

Учрашувлар давомида, шунингдек, мактаб ўқитувчилари пандемия шароитида ўқувчиларга  онлайн таълим бериш  билан боғлиқ муаммоларни кўтариб чиқдилар. Хусусан, 1-синф ўқувчиларини карантин қоидаларига амал қилган ҳолда  мактабларга қайтариш ва анъанавий тарзда ўқитишни таклиф қилдилар. Бу таклиф  ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Бундан ташқари, сайловчилар туман ҳудудидаги тарихий ёдгорликларни сақлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳам кўтариб чиқдилар. Вобкент тумани ҳудудида ўнга яқин тарихий  обидалар жойлашган бўлиб, уларни асраб-авайлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири саналади.

Сайловчилар, шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш, ишга жойлаштириш, маҳалла биноларини қуриш каби масалалар бўйича ҳам мурожаат қилдилар.

Депутат ушбу муаммоларни тизимли ҳал қилиш чораларини кўришини маълум қилди.

 

 

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+