Сизни қандай муаммо қийнаяпти, сайловчи?

27.01.2022 16:01:19

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутатлари ўз сайлов ҳудудларида сайловчилар билан учрашиб уларни қийнаётган муаммоларга ечим топяпти. “Адолат” СДПнинг “Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот” лойихаси доирасида Бирлашган маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи cайловчилар билан яккама-якка мулоқотда бу ўз ифодасини топди.

Фуқаро  В.Юлдашев маҳаллада электр энергияси  таъминотида узилишлар бўлаётганини билдирди. Ўрганиш жараёнида унинг эътирози тасдиғини топди. Мутахассислар бу масалани ўз назоратига олди ва муамммо ҳал этилди.

Шу маҳаллада яшовчи Ф.Тиллаева ижтимоий кўмакка муҳтож. У саломатлигини тиклаш учун даволаниши зарурлиги, маблағ масаласида қийналаётганини айтди.

Халқ вакиллари аралашуви билан фуқаро имтиёзли равишда даволанадиган бўлди.

                            “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+