Тил – миллий тафаккур рамзи ва тараққиёт асоси

21.10.2022 15:10:45

1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикасини Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Бу Қонун халқимизнинг мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадами бўлди. Дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим силжишлардан бири бўлиб, она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди. Шундай экан ҳар бир тилнинг сақланиши ҳамда ёш авлодга етказилиши, халқ тараққиёти ва унинг келажагини белгилайди. Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда “Бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз. Чунки, неча асрлар оша аждодларимиздан бизга безавол ўтиб келаётган она тилимизнинг равнақи ва истиқболи ҳақида қайғуриш – бу миллатнинг ўзлигини англаши, унинг маънавий камолотини юксалтириш учун кураш демакдир.  Давлат тилининг обрў-эътибори-бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир”.

Шундай экан биз албатта ўзбек тилини қанчалар қийин ва албатта ўз навбатида мукаммал ривожланиши учун асос бўлувчи омилларни ва жараёнларни ўз ичига олган тарихий йўлни билмаслигимиз мумкин эмас.                       

Аслида эса ўзбек халқи ва тилининг тарихи жуда эски замонларга илдиз отган бўлиб, ҳозирги номининг тарихи унинг ёшини ўзида акс эттирмайди. Ўтмишда ҳозирги ўзбеклар ва уларнинг тили бир қанча ном билан атаб келинган.

Бунга мисол қилиб филология фанлари доктори, профессор Қосимжон Содиқов мақоласидаги маълумотларни келтириб ўтишни жоиз деб билдим. Қадимги турк ижтимоий-сиёсий муҳитида “халқ, улус” тушунчасини  bodun, el-kün, ulus сўзлари ифода этган. Бизгача етиб келган илк ёзма обидаларда туркий қавмларнинг отлари ҳам тилга олинади. Туркий тилнинг ўтмишда кенг қўлланилган отларидан бири türk (türkčä, türk tili) атамасидир. Алишер Навоий ўз асарларида туркий тилда сўзлашувчиларни türk (türk, türk ulusï), türkîgoular, atrāk номлари билан тилга олади. Туркий тилни эса türk (türk tili, türk lafzï, türk alfāzï), türkčä (türkčä, türkčä til), türkî (türkî, türkî alfāz) деб атайди. Улуғ мутафаккирнинг таъкидлашича, унинг асарлари ана шу тилдадир.

Энди özbek атамаси тўғрисида икки оғиз. Бу атаманинг келиб чиқишини турлича талқин қиладилар. Баъзи олимлар бу атамани Олтин Ўрда хони Ўзбекнинг (1312-1342) отига боғлайдилар. Уларнинг фикрича, Ўзбекхон қарамоғидаги улус кейинчалик özbek отини олган. Бошқа бир олимлар бу қарашни қўлламайдилар. Уларнинг таъкидлашича, XIV-XV асрларда Оқ Ўрдадаги турк-мўғул қавмлари шу от билан юритилган. Ўзбекхон эса Кўк Ўрданинг хони бўлиб, ўзбек қавмлари унга бўйсунмаганлар. Özbek атамаси этноним сифатида XIV асрдан бошлаб қўлланилган. Хулоса қилиб айтганда, ўзбек тили жуда узоқ тарихга эга бўлиб, унинг ҳозирги оти тил тарихини ўзида тугал акс эттирмайди. Худди шундай ҳолни бошқа туркий (масалан, уйғур, қозоқ ва б.) тилларда ҳам кузатамиз. Бу ҳодиса туркий тилларнинг, шулар қатори, ўзбек тилининг ўта мураккаб жараённи босиб ўтганидан далолат беради деб маълумотлар келтирилган

Демак тилимиз тарақий этиши ва ривожланиши ҳамда келажак авлодга етиб бориши учун барчамиз уни софлигича сақлашимиз лозимлигини англаш мушкул эмас. Зеро Давлатимиз мустақилликга эришгандан дастлабки қадами ҳам ўзликни англашни бош мезони бўлган Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги қонунини қабул қилиши бежиз эмаслигини кўришимиз мумкин.

Албатта бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида янги ислоҳатлар кўплаб амалга ошириляпти. Шу қаторда Давлат тилига бўлган эътибор ва унинг нуфузини ошириш борасида ҳам кўплаб салмоғли йўналишлар танлаб олинмоқда. Бу борада муҳим қадамлардан бири деб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21- октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сон Фармони, Мамлакатимизда Ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20-октябрдаги ПФ-6084-сон Фармони  ҳамда                2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш “Концепциясиси”ни қабул қилиниши, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда иштирок этади ва унда Ўзбекистон президенти БМТ минбарида илк марта ўзбек тилида нутқ сўзлашлашларини, Ўзбек тилини янада нуфузини ошишига олиб келмоқда деб бемалол айта оламиз.

Биз Ўзбек тилини янада софлигини таъминлашдаги одий аммо муҳим бир кўринишини ҳам мисол қилишимиз мумкин. Жумладан: Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги қонунини 7-моддасидаги қуйдаги сатрлар билан.

Давлат тили расмий амал қиладиган доираларда ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига риоя этилади.

Давлат ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлайди, шу жумладан унга ҳамма эътироф қилган илмий-техникавий ва ижтимоий-сиёсий атамаларни жорий этиш ҳисобига таъминлайди.

Янги илмий асосланган атамалар жамоатчилик муҳокамасидан кейин ва Олий Мажлис палаталари тегишли қўмиталарининг розилиги билан ўзбек тилига жорий этилади.

Бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16та диний конфессия вакиллари ҳамжиҳатликда, бир оила фарзандидек яшаб, мамлакат тараққиётига  ҳисса қўшмоқда. Уларни 150 та миллий марказ ва 38 та дўстлик жамияти фаолият олиб боради. Бу заминда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари «Ўзбекистон – умумий уйимиз!» шиори остида бирлашиб тўю-тантаналар, турли байрамларни нишонлашади. Энг асосийси, барча қардош ва биродар ватандошларнинг миллий урф-одатларини асраб-авайлаш учун зарур шароитлар яратилган. Халқ дипломатияси мамлакатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, қўшни мамлакатлар билан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу жихатларга асосланиб давлатимиз унинг фуқаролари томонидан ўзбек тилини барча бирдек билиб, шу тилда сўзлашиб, шу тилда илм олиб, дунё аренналарида ва халқаро майдонларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлигидан фахр туйғуларини ифода этишмоқда деб айта оламиз.

Албатта бу мени фикрим Бугунги кунгача Ўзбек тилини Ўзбек миллатига бевосита боғлиқ эканлиги, бошқа тилдаги фуқароларини тилини ҳурмат қилиши, шу халқни қанчалик бой тарихи ва порлоқ келажаги бор эканлигини билдиради.  

Эндиликда ҳар йили 21 октябрь бутун мамлакатимиз бўйлаб катта байрам сифатида нишонланади. Бу эса она тилимизни қай даражада ардоқлашимизни ва ҳурмат қилишимизни билдиради.

Ўзбек тилимиз ҳамиша безавол яшасин, доимо мағрур янграсин!

 

Жамол Комилов,

Ўзбекистон Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+