Янгибозорда “Кўчат экиш” акцияси  қизғин паллада

12.11.2021 12:11:08

 Айни кунларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда  кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин паллага кирган. Бу масъулиятли жараёнда хоразмлик адолатчилар ҳам белни маҳкам боғлашган.

Хусусан, янгибозорик депутатимиз Одилбек Машариповнинг саъй харакатлари билан “Мангитлар” маҳалласида “Кўчат экиш” акцияси айни авжида.

Акция даставвалида, депутат  О.Машарипов Давлатимиз раҳбари томонидан  қаровсиз қолган жойлар, экилмай бўш турган майдонларни кўкаламзорлаштиришга қаратилган мурожаати  аҳолига тушунтирилди.

Рустам Шомуратов, акция иштирокчиси:

  • Маҳалламизда ташкил этилган акция кўтаринкилик билан бўлиб ўтмоқда.  Кун илиқлигидан об-ҳаво ҳам бу ҳайрли ишимизни қўллаётгандай гўё. Юқори кайфият билан ҳар бир ниҳолни қадаётганимизда яхши ниятлар қилдик.  Юртимизнинг обод ва кўркам қиёфасида маҳалламиз аҳолисининг ҳам ҳиссаси  қўшилаётганидан хурсандмиз.

Бир сўз билан айтганда, депутатимизнинг бу каби саъй харакатлари, юртимизнинг янада чирой очишига қўшаётган ҳиссаси  билан аҳамиятлидир.

Туманимизда  кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда

 

Шухрат ХУСАИНОВ,

“Адолат” СДП

Янгибозор туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+