“Яшил макон” умуммиллий лойҳаси доирасида

25.11.2021 16:11:13

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 ноябр куни ўтказган йиғилишида берилган топшириғига кўра жойлардаги “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Ушбу лойиҳа доирасида Сурхондарё вилояти бўйлаб ҳам кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши вакиллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Хусусан, партиянинг Жарқўрғон туман Кенгаши ҳамда туман Маданият бўлими ҳамкорликда тумандаги “Нурли диёр” МФЙ тасарруфидаги ҳудудларида манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экилди.

     Очил Жиянов, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати:

      - Дарҳақиқат, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир. Бу ишларни баҳор ойларигача давом этиши, инсониятга фойда келтирадиган даражада маконимизни яшилликка буркашга олиб келади. Ушбу лойиҳа доирасида маҳалла ҳудудида 50 туп манзарали дарахт, 20 туп бута кўчатлари ҳамда 30 тупдан ортиқ ҳар хил турдаги мавсумий гуллар кўчатлари экилди. Бу борада бошқа маҳаллаларда ҳам экиш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

     Бундай саъй-ҳаракатлар замиридаги халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш ва эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва шаҳарлар, маҳаллаларни кўркам кўринишга келиниши  таҳсинга сазоворлиги билан аҳамиятлидир.

   Гулшод Турсоатова,

   Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+