Барча тадбиркорлик субъектлари диққатига!

10.06.2024 10:06:25

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси қуйидаги мезонлар асосида партиянинг янги веб-сайтини ишлаб чиқиш ҳамда анимацион видеороликлар тайёрлаш бўйича

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Партиянинг янги веб-сайти
1


Замонавий дастурлаш тиллари ва технологиялари асосида партиянинг янги веб сайтини яратиш;
Сайтдан фойдаланувчиларга «Аъзолик билетлар»ини «электрон шаклда» тақдим қилиш учун махсус
дастурни ишлаб чиқиш ва янги сайтга жойлаш; 
Ҳамкор ташкилотларнинг веб сайтлари ва электронтизимларига партиянинг янги веб сайтини
интеграция қилиш каби техник шартларни таъминлаш.

Анимацион видеороликларни тайёрлаш Сони


1


Ҳар бирининг давомийлиги 30 сониядан 210 сониягача оралиқдаги 
моушн-дизайнасосидаишлаб чиқилган ҳамдакадрлар тасвирга мос
сифатли овозлаштирилган анимацион видеоролик тайёрлаш.
10 дона



*Веб сайт ҳамда унга жойлаштириладиган платформаларнинг тўлиқ ишлаб чиқилиши, шунингдек, уларнинг ҳамкор ташкилотлар электрон тизимлари билан интеграция қилиш жараёнлари 2 ой муддатда тўлиқ якунланиб, топширилиши лозим.

Яратилган веб сайт ва дастурларнинг тўлиқ ишлашига кафолат берилиши билан биргаликда камида 6 ойлик бепул техник қўллаб-қувватлаш хизмати кўрсатилиши шарт.

Эслатма! Жадвалда кўрсатилган хизмат ва материаллар учун танлов жорий йилнинг 21 июнь куни соат 11:00 да партиянинг Марказий аппарати биносида бўлиб ўтади.

Тижорат таклифларида хизмат ва материалларни ишлаб чиқаришнинг энг қисқа муддатлари кўрсатилиши шарт. Сифати талабга мос келмаган ва сифат комиссияси қабул қилмаган маҳсулотлар учун ҳамда дизайн хизмати учун (мазкур танлов ғолибидан ташқари) пул тўланмайди.

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар тижорат таклифларини «Адолат» СДП Марказий аппарати биносида жойлашган танлов комиссиясига жорий йилнинг 20 июнь куни соат 18:00 гача муҳрланган конвертларда топширилиши шарт.

Молиялаштириш манбаи: бюджетдан ташқари маблағлар, келгусида маблағларнинг сарфланиши бўйича Ҳисоб палатасининг текшируви бўлиб ўтиши белгиланган.

Буюртмачи томонидан тайёрланадиган видео материаллар сони ва давомийлиги, веб-сайт талаблари ўзгариши мумкин!

Танлов вақтида қуйидаги даъвогарларнинг танлов комиссияси томонидан таклифлари кўриб чиқилмайди ва иштирок этишларига йўл қуйилмайди.

- қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган;

- барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;

- илгари тузилган шартнома (битим)лар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган;

- танлов эълон қилингунга қадар таъсис этилганига 6 ой бўлмаган;

- буюртмачи билан суд ёки ҳакамлик муҳокамасида иши кўриб чиқилаётган.

Эслатма! Тижорат таклифлари билан бирга тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатига олинганлиги ҳақидаги лицензия ёки гувоҳномалари раҳбар томонидан тасдиқланиб, муҳрланган конвертга солинган ёпиқ ҳолатда, тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилиб, «Адолат» СДП Марказий аппаратига тақдим этилиши шарт. Тижорат таклифлари конвертга солиниб муҳрланган ёпиқ ҳолатда тақдим этилмаса лицензия ёки гувоҳномалари тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланмасдан шунингдек, тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилган тижорат таклифлари танлов комиссиясига киритилмайди.

Муқаддам сифатсиз хизмат кўрсатган ва материаллар тайёрлаган ҳамда шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида «Буюртмачи»ларда ёмон таассурот қолдирган тадбиркорлар танлов комиссиясига киритилмайди.

Мурожаат учун: (71) 288 42 08 (111), (93) 202 14 04, (91) 265 93 96.

Комиссия котиби: К.Мирзабаев

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+