“Коррупция – ёшлар нигоҳида” иншолар танлови

26.01.2021 17:01:04

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг онгига коррупциянинг жамият ривожланишига салбий таъсирини содда ва тушунарли қилиб етказиш ҳамда уларнинг  ҳуқуқий билимини ўстириш, уларда коррупцияга қарши нафрат уйғотиш мақсадида иншолар танлови ўтказилади.

Танловни Республика миқёсида  умумтаълим мактабларининг 6-11 синф ўқувчилари иштирокида

-мактаблар бўйича 2021 йил февраль ойида;
-туманлар бўйича 2021 йил март ойининг 1 – 2-декадаларида;
-вилоятлар бўйича 2021 йил март ойининг 3-декадасида ўтказилади.

Ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ҳар бир мактаб, туман ва вилоятлар босқичлари ғолиблари аниқланиб, Наврўз байрами арафасида тақдирланади. Танлов якунида юқори ўринларга  муносиб кўрилган  ғолиблар ва уларнинг ўқитувчилари расмлари билан иншолар тўплами китобига киритилади.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+