“КОРРУПЦИЯ – ЁШЛАР ТАСАВВУРИДА” ИНШОЛАР ТАНЛОВИ

02.02.2021 16:02:45

Кимки жиноятнинг олдини олишга имкони бўла туриб, уни қилмаса, у жиноятни рағбатлантиради.

Жиноятчи баъзан жазодан қутилиб қолиши мумкин, аммо жазо даҳшатидан қутулолмайди.

Жазо эмас, жиноят шармандаликдир.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг онгига коррупциянинг жамият ривожланишига салбий таъсирини содда ва тушунарли қилиб етказиш, ҳамда уларнинг ҳуқуқий билимини ўстириш, уларда коррупцияга қарши нафрат уйғотиш мақсадида иншолар танлови ўтказади.

Танлов Республика миқёсида умумтаълим мактабларининг 6-11 синф ўқувчилари иштирокида ўтказилади:

-мактаблар бўйича 2021 йил февраль ойида;
-туманлар бўйича 2021 йил март ойининг 1 - 2-ўн кунлигида;
-вилоятлар бўйича 2021 йил март ойининг 3-ўн кунлигида ўтказилади.

Танлов натижалари бўйича ҳар бир мактаб, туман ва вилоятлар босқичлари ғолиблари аниқланиб, Наврўз байрами арафасида тақдирланади. Танлов якунида юқори ўринларга муносиб кўрилган  ғолиблар ва уларнинг ўқитувчилари суратлари билан иншолар тўплами китобига киритилади.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+