Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги қуйидаги бўш лавозимларга танлов эълон қилади:

15.07.2021 14:07:02

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши:

— Асака туман кенгаши раиси

— Қўрғонтепа туман кенгаши раиси

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши:

— Жондор туман кенгаши раиси

— Вилоят кенгаши матбуот котиби

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят кенгаши:

— Қарши туман кенгаши раиси

— Шахрисабз туман кенгаши раиси

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши:

— Наманган туман кенгаши раиси

— Давлатобод туман кенгаши раиси

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши:

— Мирзабод туман кенгаши раиси

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят кенгаши:

— Қизириқ туман кенгаши раиси

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши:

— Олмазор туман кенгаши раиси

— Бектемир туман кенгаши раиси

— Яккасарой туман кенгаши раиси

— Уч тепа туман кенгаши раиси 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши:

— Янгийўл туман кенгаши раиси

 

Номзодлар қуйидаги талабларга мос келишлари керак:

— Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

— бошқа сиёсий партияга аъзо бўлмаслик (туман ва шаҳар кенгаши раиси лавозимига тавсия этиладиган ходимлар учун Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзолик мажбурийдир);

— туман ва шаҳар кенгаши раиси лавозимига тавсия этилаётган номзодлар маълумоти олий, мутахассислиги бўйича маълумот ва камида уч йил иш стажига эга бўлиши, мамлакатдаги иқтисодий, ижтимоий ва демократик ислоҳотларнинг асосий устуворликларини, сиёсий партиялар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик меъёрларини яхши билиши ҳамда ташкилотчилик ва етакчилик қобилиятига, жамоада ишлаш, ахборот-таҳлилий фаолият юритиш, омма олдида чиқиш кўникмаларига эга бўлиши;

— электрон ҳужжат алмашиш тизимида ишлаш асосларини билиш, персонал компьютерда ишлаш, интернет тармоғи, локал ва корпоратив тармоқлардан фойдалана олиши;

— юксак маданий ва маънавий етук бўлиши;

Бунда етакчилик қобилиятига эга, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишга интилаётган, сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий фанлар, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича пухта билим эгаллаган олий ўқув юртлари битирувчилари бўлган ёш кадрларга афзаллик берилади.

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни

тақдим этишлари лозим:

— маълумотнома (расми билан белгиланган тартибда тўлдирилган бўлиши лозим);

— охирги иш жойидан тавсифнома;

— номзод тўғрисида фикрнома;

— маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;

— меҳнат дафтарчасидан нусха;

— паспорт нусхаси (яшаш жойи кўрсатилган варағи билан).

Ҳужжатлар қабул қилиш жойи:

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани,

Шарқ Тонги кўчаси, 23-уй.

Алоқа учун телефонлар:

(0371) 288-42-01, 288-46-64(104).

e-mail: info@adolat.uz

Интернет-сайт: www.adolat.uz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+