ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

24.04.2024 10:04:04

Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча тадбиркорлик субъектлари диққатига!

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Марказий аппарати иш фаолиятида зарур бўлган қуйидаги ҳужжатларни тайёрлаш ва харид қилиш бўйича

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:






Ҳужжат номи




Сони




1




Аъзолик гувоҳномаси: ўлчами 70*100мм, қоғоз қалинлиги 350 гр. картон, усти қисми юпқа ламинация, 2 тарафлама рангли 4 краскали босма (4+4), дизайнер хизмати билан (лотин алифбосида)




300 000 дона




2




Партияга аъзоликка қабул қилиш ҳақида ариза: А5, 1+1, 200 гр матовий. (лотин алифбосида)




300 000 дона




 

Эслатма! Жадвалда кўрсатилган маҳсулотлар учун танлов жорий йилнинг 7 май куни соат 15:00 да партиянинг Марказий аппарати биносида бўлиб ўтади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлар таклиф этилаётган ҳужжат намуналарини «Адолат» СДПдан олишлари мумкин. Тижорат таклифларида моддий бойликларни ишлаб чиқаришнинг энг қисқа муддатлари кўрсатилиши шарт. Сифати талабга мос келмаган ва сифат комиссияси қабул қилмаган маҳсулотлар учун ҳамда дизайн хизмати учун (мазкур танлов ғолибидан ташқари) пул тўланмайди.

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар тижорат таклифларини «Адолат» СДП Марказий аппарати биносида жойлашган танлов комиссиясига жорий йилнинг 6 май куни соат 18:00 гача муҳрланган конвертларда топширилиши шарт.

Молиялаштириш манбаи: бюджетдан ташқари маблағлар, келгусида маблағларнинг сарфланиши бўйича Ҳисоб палатасининг текшируви бўлиб ўтиши белгиланган.

Буюртмачи томонидан тайёрланадиган ҳужжатлар сони ўзгариши мумкин!

Танлов вақтида қуйидаги даъвогарларнинг танлов комиссияси томонидан таклифлари кўриб чиқилмайди ва иштирок этишларига йўл қуйилмайди.

- қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган;

- барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;

- илгари тузилган шартнома (битим)лар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган;

- танлов эълон қилингунга қадар таъсис этилганига 6 ой бўлмаган;

- буюртмачи билан суд ёки ҳакамлик муҳокамасида иши кўриб чиқилаётган.

 

Эслатма! Тижорат таклифлари билан бирга тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатига олинганлиги ҳақидаги лицензия ёки гувоҳномалари раҳбар томонидан тасдиқланиб, муҳрланган конвертга солинган ёпиқ ҳолатда, тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилиб, «Адолат» СДП Марказий аппаратига тақдим этилиши шарт. Тижорат таклифлари конвертга солиниб муҳрланган ёпиқ ҳолатда тақдим этилмаса лицензия ёки гувоҳномалари тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланмасдан шунингдек, тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилган тижорат таклифлари танлов комиссиясига киритилмайди.

Муқаддам сифатсиз маҳсулотларни етказиб берган ва шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида «Буюртмачи»ларда ёмон таассурот қолдирган тадбиркорлар танлов комиссиясига киритилмайди.

Танловда ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъекти шартнома бериши шарт.

 

Мурожаат учун: (71) 288 42 08 (111),

(93) 202 14 04,

(91) 265 93 96.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+