ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

07.03.2024 15:03:32

Барча тадбиркорлик субъектлари диққатига!

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Марказий аппарати иш фаолиятида зарур бўлган қуйидаги ҳужжатларни тайёрлаш ва харид қилиш бўйича

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Ҳужжат номи

Сони

1

Аъзолик билети: ўлчами 70*100мм, қоғоз қалинлиги 350 гр. картон, усти қисми юпқа ламинация, 2 тарафлама рангли                      4 краскали босма (4+4), номерланган, дизайнер хизмати билан

100 000 дона

2

Партия аъзолик карточкаси: А5, 1+1, 200 гр матовый.

50 000 дона

 

Эслатма! Жадвалда кўрсатилган маҳсулотлар учун танлов жорий йилнинг 20 март куни соат 15:00 да партиянинг Марказий аппарати биносида бўлиб ўтади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган тадбиркорларга таклиф этилаётган ҳужжат намуналарини «Адолат» СДПдан олишлари мумкин. Тижорат таклифларида моддий бойликларни ишлаб чиқаришнинг энг қисқа муддатлари кўрсатилиши шарт. Сифати талабга мос келмаган ва сифат комиссияси қабул қилмаган маҳсулотлар учун ҳамда дизайн хизмати учун (мазкур танлов ғолибидан ташқари) пул тўланмайди.

Барча маҳсулотларда буюртманинг рақами, ишлаб чиқарувчининг маълумотлари, ишлаб чиқарилган жойи, сони ва бошқа қонун талабларидаги маълумотлар бўлиши шарт.

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар томонидан тижорат таклифлари «Адолат» СДП Марказий аппарати биносида жойлашган танлов комиссиясига жорий йилнинг 19 март куни соат 15:00 гача муҳрланган конвертларда топширилиши шарт.

Молиялаштириш манбаи: бюджетдан ташқари маблағлар, келгусида маблағларнинг сарфланиши бўйича Ҳисоб палатасининг текшируви бўлиб ўтиши белгиланган.

Танлов «Адолат» СДП Марказий аппарати биносида жорий йилнинг 20 март куни соат 15:00 да бошланади.

Буюртмачи томонидан тайёрланадиган ҳужжатлар сони ўзгариши мумкин!

Танлов вақтида қуйидаги даъвогарларнинг танлов комиссияси томонидан таклифлари кўриб чиқилмайди ва иштирок этишларига йўл қуйилмайди.

- қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган;

- барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;

- илгари тузилган шартнома (битим)лар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган;

- танлов эълон қилингунга қадар таъсис этилганига 6 ой бўлмаган;

- буюртмачи билан суд ёки ҳакамлик муҳокамасида иши кўриб чиқилаётган.

 

Эслатма! Тижорат таклифлари билан бирга корхона-ташкилотнинг лицензия ва гувоҳномалари тадбиркорлик субъекти томонидан тасдиқланиб, муҳрланган конвертга солинган ёпиқ ҳолатда ҳамда тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилиб, «Адолат» СДП Марказий аппаратига тақдим этилиши шарт. Тижорат таклифлари конвертга солиниб муҳрланган ёпиқ ҳолатда тақдим этилмаса ҳамда тижорат таклифлари, корхона-ташкилотнинг лицензия ва гувоҳномалари тадбиркорлик субъекти томонидан тасдиқланмасдан шунингдек, тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилган тижорат таклифлари танлов комиссиясига киритилмайди. Муқаддам сифатсиз маҳсулотларни етказиб берган ва шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида «Буюртмачи»ларда ёмон таассурот қолдирган тадбиркорлар танлов комиссиясига киритилмайди. Танловда ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъекти ўзбек тилида шартнома бериши шарт.

Мурожаат учун: (71) 288 42 08 (111),

(93) 202 14 04,

(91) 265 93 96.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+