400 нафар сарсон ўқувчи

02.04.2021 16:04:45

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулрух Агзамова Тошкент шаҳар Янги ҳаёт туманида жойлашган Чоштепа маҳалла аҳолиси билан учрашди. Аҳоли томонидан бир қанча муаммо ва масалалар ўртага ташланди. Хусусан, мактаб ва болалар боғчаси билан боғлиқ ечимини кутаётган долзарб масалалар айтиб ўтилди.

Мазкур маҳалладан 400 нафар бола бошқа ҳудуддаги 32-умумтаълим мактабига бориб ўқиши ва бу ўқувчилар учун қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши тилга  олинди. Шунингдек, кўчалар аҳволи ёмон, тунда ёритгичлар билан ёритилмаган.

Маҳалла раисининг маълум қилишича, “Аёллар дафтари”га киритилган 120 ва “Темир дафтар”даги га 490 нафар фуқародан 123 нафарининг ҳар бири 980 000 сўмдан ёрдам пули олган. Улар ичида имконияти чекланган ҳамда боқувчисини йўқотганлар бор. Маҳалла раиси “шу каби фуқароларга иш топиб берсам ишлашни ҳохламайди, боқимандаликка ўрганган” - дея таъкидлади.

Маҳаллада чиқинди ташлаш учун жой йўқлиги ҳам танқид қилинди. “Махсус транс” мутасаддилари ўз ишига лоқайдлик билан қараётгани маҳалла аҳолисининг муаммосига айланган.

Депутат юқоридаги барча масалалар бўйича мутасаддилардан изоҳ талаб қилиб, ечимга киришган.

 

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+