Аҳолини сифатли ва арзон нархдаги озиқ-овақт маҳсулотлари билан таъминлашга ҳар биримиз масъулмиз

13.09.2022 15:09:28

Бугунги кунда ҳар қандай ривожланган давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатидаги энг асосий масалалардан бири бу — аҳолини сифатли ва арзон нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўлиб қолмоқда.

Таҳлилларга кўра, ҳар йили ер куррасида яшаётган аҳоли сони 80 млн.дан зиёдроққа кўпайиб бормоқда. Натижада, 2050 йилга ер аҳолиси сони 10 млрд.кишига яқинлашиши мумкин. Ҳозирнинг ўзида эса, 1 млрдга яқин киши тўйиб овқатланиш имкониятидан маҳрум ва очарчиликка маҳкум бўлиб келмоқда.

Афсуски, сўнгги йилларда рўй бераётган иқлим ўзгаришлари, қурғоқчилик, аҳоли даромадларининг ўсиши сабаб, озиқ-овақт маҳсулотлар хариди ортаётгани ҳамда гиёсиёсий вазиятлар туфайли шубу хавф ҳақидаги ховотирлар янада ортмоқда.

Жумладан, дунё бўйича озиқ-овқат нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга хусусан, йил бошидан жаҳон бозорларида буғдой нархи – 20 фоизга, маккажўхори – 19 фоизга, озуқа донлари – 20 фоизга ва ўсимлик ёғи – 23 фоизга кўтарилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда асоий восита бўлган минерал ўғитлар ва ёқилғи нархлари ҳам 2 бараварга ошгани ушбу нарх-наво ошишини янада жадаллашиши мумкинлигидан далолатдир.

Шу боисдан, мамлакатимизда узлуксиз равишда қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқларини ривожлантириш, ерлардан нафақт самарали фойдаланиш, шу билан бирга юқори хосилдорликка ега бўлган маҳсулотларни етиштиришга алоҳида эътибор қартиб келинмоқда. Бундай шароитда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг иқтисодий чораси бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳим саналади.  Куни кеча Давлатимиз раҳбари бошчилигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш бўйича навбатдаги видеоселектор йиғилишини ўтказиб, соҳа масъулларига тегишли топшириқлар берилди.

Жумладан, йиғилишда мамлактимиз қишлоқ хўжалиги ривожи учун муҳим бўлган иқлим шароитига эга эканлиги, соҳа ривожи учун қабул қилинган қонунчилик нормаларига қарамасдан айни кунда аҳолининг асосий озиқ-овақт маҳсулотлари бўлган картошканинг 20-25 фоизи, ўсимлик ёғига бўлган йиллик эҳтиёжнинг 46 фоизи четдан олиб келинаётганлиги, шу билан бирга ички бозорда 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти импортга боғлиқ бўлиб қолаётганлиги танқид қилинди.

Шунингдек, йиғилишда юқоридаги камчиликларни қисқа муддатларда бартаф этиш билан боғлиқ бўлган таклифлар ҳам илгари сурилди. Хусусан, бугунги кунда 50 та туманда музлаткич омборлари етишмаслиги муаммосини ҳал этиш, 15 сентябрдан бошлаб, ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш йўлга қўйилиши белгиланди.

Мева-сабзавотчиликни кредитлаш бўйича ҳам янги тизим жорий қилиниши маълум қилинди. Ушбу тизимга кўра, энди картошка, сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади. Бундан буён пахта ва ғалладаги каби, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда ҳам суғурта полиси кредит таъминоти ҳисобланади. Бундай иқтисодий ҳаражатларнинг кафолатланган ҳимояси эса, меҳнаткаш ва танти деҳқонларимизни янада самарали ишлашга ундаши шубҳасиз.

Шу билан бирга, маҳсулотларни сақлаш ва ташиш имкониятларини кенгайтириш учун юк машиналари, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилишга ҳам имтиёзли кредит ажратилиши айтиб ўтилди. Ушбу мақсадлар учун айни кунда тижорат банкларига 140 миллион доллар ажратилган бўлиб, яна 330 миллион доллар йўналтирилади.

Йиғилишда юқори ҳосилдорликка эга бўлган уруғ навларини яратиш, томорқалардан самарали фойдаланишни янада кенгайтириш, кўчма музлаткичлар учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш каби масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Умуман олганда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожи нафақат аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, шу билан бирга кўплаб соҳа ва тармоқлар, ишлаб чиқариш корхоналрини хомашё билан таъминлаб минглаб иш ўринлари яратиш имконини ҳам беради.

Шу боисдан, йиғилишда белгилаб берилган ҳар бир вазифа ва чора-тадбирлар соҳа масъуллари билан бир қаторда биз халқ вакиллари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Ушбу ишларни тизимли ва ўз вақтида бажарилиши бугунги глобал даражадаги иқлим ўзгаришлари, сув танқислиги ҳамда бугунги гиёсиёсий вазиятлар қарамасдан йилнинг ҳар бир фаслида аҳолимизни узлуксиз равишда сифатли ва арзон нархдаги озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш имкони беради.

 

Олтиной Мамирова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+