Байроғимиз – фахримиз!

16.11.2022 19:11:48

Байроқ –халқ ва давлатни улуғ мақсадлар сари бошловчи буюк машъаладир. Давлатлар тарихининг барча даврларида давлат рамзлари, ҳусусан, байроқ Ватан тимсоли сифатида муқаддас саналган. Байроқ остида буюк эл бирлашган, жипслашган. Шу нуқтаи назардан «Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир”, деб белгилаб қўйилган. Миллий ғуруримиз саналган байроғимиз ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам этган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Тошкент вилояти Зангиота тумани Чорсу қўрғонида Байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан “Адолат” СДП ҳамда Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида “Байроғимиз – фахримиз!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва курсантлар, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ходимлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Махмудов Икромжон Абдумуталибович ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Рахмонов Абдукамол Шодиевич кириш сўзи билан очиб беришди.

Тадбир давомида сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Валиев Мухаммаджон Шералиевич “Давлатим байроғи-фахрим, ғурурим!” мавзусида қилган маърузаси давомида байроғимиз юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-ободлик, миллатлараро тотувлик, қут-барака, биз эришаётган бемисл ютуқлар ва келажакка бўлган мустаҳкам ишонч рамзи сифатида қалбимизга туганмас ифтихор эканлиги борасида гапириб ўтди.

Шунингдек тадбирда Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси доценти

Расулова Нодира Сардоровнанинг “Давлат байроғи – миллат ифтихори”, Давлат – ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқлари кафедраси бошлиғининг ўринбосари, юридик фанлар бўйича фалсафа фанлар доктори, капитан Хомидов Элдор Олимовичнинг “Ўзбекистон республикаси байроғи – халқимизнинг ажралмас ифтихори” каби маърузалари тингланди.

Шунингдек тадбир давомида йиғилганлар эътиборига ҳавола этилган бир-биридан ажойиб гўзал куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига чинакам байрамона руҳ бағишлади.

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+