Чоштепа маҳалласида 400 нафар бола қўшни мактабга қатнаб келмоқда, буни устига у ерда боғча ҳам йўқ

01.04.2021 18:04:02

Тошкент шаҳар Янги ҳаёт туманида жойлашган Чоштепа маҳалласида 400 нафарга яқин бола бошқа ҳудуддаги 32-умумтаълим мактабига қатнаб келади.

Бу эса улар учун қатор қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Шунинг мазкур маҳаллада ёритгичларнинг бари тўлақонли ишламайди ва тунда кўчалар яхши ёритилмайди. Ундан ташқари маҳаллада чиқинди ташлаш жойи ҳам мавжуд эмас.

Ушбу қатор муаммолар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулрух Агзамованинг мазкур маҳалла аҳолиси билан бўлган учрашувда айтиб ўтилди.  

Аҳоли томонидан ҳам бир қанча муаммо ва масалалар ўртага ташланди. Хусусан, мактаб ва болалар боғчаси билан боғлиқ ечимини кутаётган долзарб масалалар ўртага ташланди. Маълум бўлишича мактаб, боғча, чироқ ва чиқинди ташлаш жойидан ташқари яна бир қанча муаммолар ушбу маҳаллада ечим топмай келмоқда экан.

Маҳалла раисининг маълум қилишича, “Аёллар дафтари”га киритилган 120 ва “Темир дафтар”даги 490 нафар фуқародан 123 нафарининг ҳар бири 980 000. сўмдан ёрдам пули олган. Улар ичида имконияти чекланган ҳамда боқувчисини йўқотганлар бор.

Депутат Гулрух Агзамова юқоридаги барча масалалар бўйича мутасаддилардан изоҳ талаб қилиб, ечимини топишга киришган.

Манбаа: УзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+