Депутатлар жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг саммитида иштирок этмоқда

09.09.2022 15:09:12

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити давом этмоқда.

 

Унда БМТ, Парламентлараро Иттифоқ ва унга аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл-спикерлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 17 давлатдан 120 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок этмоқда.

 

Таъкидланганидек, ҳозирги замонда парламентаризм тобора ривож топаётган даврда дунёдаги нуфузли ташкилотлардан бири ҳисобланган Парламентлараро Иттифоқ дунёда демократик жараёнларнинг ривожланишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

 

Мазкур халқаро тузилма хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда миллий парламентларнинг мамлакатларнинг барқарор ривожланишини таъминлашдаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда бу йўлда янада кучли, инклюзив бўлишига хизмат қилмоқда.

 

Саммит ўз ишини давом этирмоқда.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+