Фракция аъзоларининг эътирозига нима сабаб бўлди?

27.04.2021 10:04:10

Жорий йилнинг 26 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг видеоконференц алоқа шаклидаги йиғилишида депутатлар Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2021 йил биринчи чорагида бажарилиб бориши тўғрисида”ги ҳисоботини атрофлича муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, 2021 йилги Давлат дастури 273 та банддан иборат бўлиб, унинг 117 та бандида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш белгиланган. 14 та қонун, 103 та Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 156 та чора-тадбирлар дастурлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари шулар жумласидандир. Шунингдек, Давлат дастури ижроси доирасида умумий қиймати 29,5 трлн сўм,2,6 млрд АҚШ доллари ҳамда 57,5 млн еврога тенг турли лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Йиғилишда Давлат дастури ижросининг сифатли бажарилишига Вазирлар Маҳкамаси алоҳида эътибор қаратиб келаётгани ва Ҳукумат томонидан вазифалар назоратини олиб бориш ва кўмаклашишга қаратилган тизим яратилганлиги фракция аъзолари томонидан ижобий баҳоланди.

Депутатлар Давлат дастурининг ижросини бандма-банд кўриб чиқишди. Хусусан, 2021 йилнинг биринчи чорагида 41 та топшириқлар(жумладан, 1 та қонун, 1 та Олий Мажлис палаталари қарори, 7 та Президент ҳужжатлари, 5 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 13 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда 15 та бошқа чора-тадбирлар)ни амалга ошириш белгиланган бўлиб, мазкур топшириқлардан 32 та банд тўлиқ бажарилган. 8 та банднинг ижроси юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳалари белгиланган тартибда Президент Администрациясига киритилган, 1 та банд эса белгиланган муддатда бажарилмаган.

Депутатлар бажарилиш муддатлари кечикаётган бандларга алоҳида эътибор қаратиб, ижроси кечикаётган ёки муддати узайтирилган бандлар давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатишини қайд этдилар.

Хусусан, депутатлар “Адолат” СДП мақсад ва ғояларига мос бўлган дастурнинг 145-банди 2021 йил 1 мартга қадар бажарилиши лозим бўлган аҳолининг минимал истеъмол харажатларини эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш, бу кўрсаткичлардан ижтимоий сиёсатни юритишда самарали инструмент сифатида фойдаланиш, ижтимоий кафолатларни бир тизимга келтирилган ҳолда, уларни минимал меъёрлар даражасида босқичма-босқич таъминлаш бўйича махсус дастурни тасдиқлаш назарда тутилган топшириқ ижроси кечикаётгани эътирозига сабаб бўлди ва масъулларнинг ўзаро ҳамкорлиги етарлича таъминланмаган дея баҳоланди.

Шунингдек, Давлат дастурининг 88-бандида белгиланган ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш орқали тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз фуқаролар, айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратишни назарда тутувчи топшириқ ҳалигача ижрога йўналтирилмаганлиги депутатлар танқидига сабаб бўлди. Бандлик масаласи долзарб аҳамият касб этаётган бир даврда ушбу вазифа ижросига жиддий ёндашиш кераклиги қайд этилди. Айни бугунги кунда аҳолини, айниқса, пандемия оқибатида ўз ишини йўқотган ва йўлга қўйишга маблағ масласида қийналаётган фуқароларимизга шароит яратиш мақсадида тезкорлик билан ушбу масалаларни ижобий ечимини топиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда фракция депутатлари томонидан Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш лозимлиги айтиб ўтилди. Бунда масъул идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари ушбу дастур аввало фуқароларни рози қилиш ва мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишга қаратилганлиги нуқтаи назаридан ёндашишлари зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2021 йил биринчи чораги давомида бажарилиши тўғрисида”ги ҳисоботи фракция томонидан

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+