Фракциямиз аъзоси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

05.03.2021 18:03:37

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.

Мукофотланган фаол аёллар орасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Абдуллаева Ойдин Утамурадовна ҳам бор. Фракциямиз аъзоси  “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилди.

Кўп минг сонли аъзоларимиз номидан Ойдин Абдуллаевани навбатдаги ютуғи билан муборакбод этиб, Ватан тараққиёти йўлида олиб бораётган фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

 

“Адолат” СДП

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+