Халқ ичига кирмасдан муаммоларни ҳал этиб бўлмайди

03.10.2022 11:10:20

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда сайловчилар билан учрашувлари жонли ва амалий натижаларга бой бўлмоқда. Мулоқотлар давомида халқ вакиллари кўпроқ маҳаллама-маҳалла юришга, аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиб, аксарият муаммоларни жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратяпти.

Қуйи палата депутати Гулбаҳор Сайдғаниеванинг Бағдод туманидаги учрашуви чоғида маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан келиб тушган кўплаб мурожаатлар мутасаддилар иштирокида шу ернинг ўзида бартараф этилди.

Ушбу тумандаги Сартуз қишлоғи “Сартуз Дашт” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли бўлиб, лекин масофа узоқлиги туфайли икки қишлоқ иккига ажралиб қолган. Боз устига муаммолар ҳам кўп.

Депутат Г.Сайдғаниева туман ҳокимлиги, маҳаллий кенгаш депутатлари ва бошқа ташкилот вакиллари билан бирга ушбу ҳудудда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.

Учрашув чоғида фуқаролар томонидан турли масалаларга доир келиб тушган мурожаатларга тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари билан биргаликда ечим изланди. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади.

Халқ вакили ўтган йили сайловчилар билан учрашувлари давомида тумандаги “Муқимий” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ердаги мавжуд муаммоларни ўрганган ва уларни ҳал этиш чораларини кўрган эди.

Депутат мазкур учрашувлари чоғида ҳам ушбу ҳудудда бўлиб, маҳаллада амалга оширилган ишлар ҳолати билан қизиқди. Фуқаролар депутат ташаббуси билан ўтган қисқа даврда маҳаллада кенг қамровли бунёдкорлик ишлари амалга оширилганини айтиб, халқ вакилига миннатдорлик билдирди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+