Ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда меҳнат фаолиятини рағбатлантириш тизими ишлаб чиқилади

29.10.2022 10:10:20

Барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу мақсад мужассам. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилаётган кенг кўламли  ишлар қаторида тиббиёт соҳасида қилинаётган ўзгаришларни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

26 октябрь куни давлатимиз раҳбари тиббиёт масканларида яратилаётган шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасаларига ташриф буюриб, соҳада фаолият олиб бораётган ходимлар ва маъсул раҳбарлар иштирокида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизими ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлаш асосий устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Келгусида оилавий поликлиникалардан 10 километр узоқликда жойлашган 272 та маҳаллада тиббиёт пунктларини ташкил қилиш қилиш, улардаги бўш иш ўринларини тўлдириш вазифалари белгилаб берилди. Айни вақтда “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ҳудудларда 191 нафар шифокор иш бошлаганлиги ҳам амалга оширилаётган лойиҳаларни амалдаги ифодаси ҳисобланади. Ҳудудларда касалликларни эрта аниқлаш, юқори технологик даволаш ва уларни камайтириш ҳамда эндокринология, кардиология ва хирургия марказларининг ҳудудлардаги фолиятини самарали ташкил қилиш, шифохоноларни юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, яхши натижа қилган шифокор ва марказ раҳбарларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Бундан ташқари тиббий хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида ихтисослашган марказларда янги юқори технологик даволаш усуллари жорий этилиши, 640 та тез ёрдам машинаси харид қилиниши белгилаб берилди.

Энг қувонарлиси тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг катта қисмини ташкил қилувчи ҳамшираларни ўқитиш, малакасини ошириш, иш ҳақини  ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масалаларини ўз ичига олган қарор лойиҳасини тайёрлаш бўйича маъсул ташкилотларга топшириқ берилди. Шу ўринда Қонунчилик палатаси депутатлари ва “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ҳам маъсул ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш соғлиқни сақлаш ходимларининг фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги амалий ишларда муносиб ҳисса қўшишга тайёр.

Ҳаммага маълумки, соғлиқни сақлаш ходимлари «Адолат» социал-демократик партияси электоратининг асосий қисмини ташкил этади. Айни шу соҳа бўйича партия сайловолди дастурида ҳам бир қатор муҳим вазифалар белгиланган бўлиб, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий этиш партия олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан кўп ҳолларда касалликни инсоннинг ўзи келтириб чиқариши, кам ҳаракатлик тўғри овқатланмаслик, соғлиғига эътибор бермаслиги. Бирламчи тиббиёт пунктлари кенг тушунтириш ишларини олиб бориши зарурлиги, Одамларнинг ўз соғлиғига эътиборли бўлишини кучайтириш, скрининг текширувларни мунтазам ўтказиб бориш асосий вазифаларимиздан бири эканлиги кўрсатиб берилди.

Ҳақиқатдан сўнги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилаётган хизмат сифати сезиларли даражада ўсди. Буни қўйи бўғиндаги тиббиёт муассасалари фаолиятидан ҳам кўришимиз мумкин.  Соғлиқ инсонинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Уни асраш ва соғлом бўлиб юриши учун ҳар бир инсон соғлом турмуш қоидаларига қатъий амал қилиши лозим.  Барча инсонлар соғлом турмуш тарзи ҳисобланган унумли меҳнат, фаол дам олиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, организмни чиниқтириш, шаҳсий гигиенага риоя қилиш, оқилона овқатланиш, зарарли одатлардан ўзини тийиш, ҳар йили шифокор кўригидан ўтиб туриш каби аниқ қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаёт тарзини шакллантириш лозим.

Саломатлик – бу нафақат касаллик ва жисмоний камчиликларнинг бўлмаслиги, балки соғлом, жисмоний ва руҳий ҳолати мустаҳкам бўлишликдир, шундай экан барчамиз ўз соғлигимизга ўзимиз эътиборли бўлиб юришимиз лозим.

 

 Зуҳра ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

“Адолат” СДП фракция раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+