Илм-фан ва таълимнинг инновациялашуви: Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси

03.10.2022 12:10:40

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Илм-фан ва таълимнинг инновацион ривожланиши: ҳозирги ҳолати ва тараққиёт тамойиллари” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Анжуман Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, шунингдек, юртимиз ва хорижнинг бир қатор етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб бориш, замонавий билимга эга ва мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий инфратузилмани модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинган.

Концепцияда илм-фан соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига йўналтириш ва ютуқларини рағбатлантириш, илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратиш каби мақсадли кўрсаткич ва индикаторлар белгилаб олинган. Айни йўналишдаги вазифалар мамлакатимизни ислоҳ этиш ва янгилаш жараёнларини жадаллаштириб, “Учинчи Ренессанс” пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов сўз олиб, илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+