Конституциявий ислоҳотларда жамоатчилик иштироки: миллий ва халқаро тажриба

30.09.2022 11:09:45

“Конституциявий ислоҳотларда жамоатчилик иштироки: миллий ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конституциявий қонун лойиҳаси бугунги кунга қадар 10 га яқин миллий экспертизадан ўтказилди.

Зуҳра Ибрагимова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Конституциявий комиссия аъзоси:

"Адолат" СДП ўзининг электорати билан ҳамфикрликда халқнинг фикр ва мақсадларини рўёбини Конституциянинг нормаларида акс эттиришни мақсад қилган ҳолда ташкил этилган тадбирларда қонун лойиҳасига 2698 та таклифлар келиб тушди. Улар орасида инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш, миллатлараро тотувликни таъминлашга доир таклифлар долзарб аҳамият касб этади.

“Конституциявий ислоҳотларда жамоатчилик иштироки: миллий ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро конференцияда таъкидланганидек, жойлардаги учрашувларда фуқаролар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, ташаббус ва таклифлар таҳлили ҳам халқимизнинг Янги Ўзбекистондаги ўзгаришларга бефарқ эмаслиги, балки ислоҳотларнинг, ҳусусан конституциявий ислоҳотларнинг фаол ва манфаатдор иштирокчисига айланаётганини кўрсатмоқда. Зеро, янгиланаётган Конституция – халқимизнинг орзусидаги ижтимоий ва адолатли Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс асосини яратишнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+