Коррупция билан боғлиқ жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда

10.05.2022 18:05:34

2022 йил йил 10 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб депутатлар томонидан. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида” ги ҚЛ-902-сонли Ўзбекистон Республикси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонуннинг 19-моддаси Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш ва тайёрлашни тартибга солишга қаратилган бўлиб, янги қонун лойиҳасига кўра Қонунда белгиланган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш юридик шахслар томонидан муайян прекурсорларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун лицензиялари бўлган тақдирда рухсат бериш назарда тутилмоқда. Бундан ташқари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш ва тайёрлашни амалга оширувчи юридик шахслар қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан чуқур муҳокама қилиниб, аниқлаштирувчи саволлар берилди. Жумладан маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишда вужудга келиши мумкин бўлган ноқонуний ҳолатларни назоратини кучайтириш бўйича депутатлар томонидан бир қатор таклифлар берилди.

Кун тартибидаги навбатдаги «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ‒855-сонли қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасининг 11-моддасига кўра айрим Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан озод этиш кўзда тутилмоқда. Ҳусусан шахслар – уларга қуйидагилар учун меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун:

- Ватанни ҳимоя қилиш чоғида, бошқа давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганлиги муносабати билан ёхуд инсон ҳаётини қутқариш, давлат мулкини ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш бўйича фуқаролик бурчини адо этиш муносабати билан ҳалок бўлган шахсларнинг мол-мулки учун;

- уй-жой (квартира) учун ёки уй-жой қурилиш кооперативидаги пай учун, агар улар мерос қолдирувчининг вафот этиш кунигача бирга яшаган, турар жойда қайд этилган бўлса ва мерос қолдирувчининг вафотидан кейин ҳам шу уй-жойда (квартирада) яшаётган бўлса;

- банклардаги омонатлар, шахсий ва мулкий суғурта шартномалари бўйича суғурта суммалари, давлат заём облигациялари, иш ҳақи суммалари, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пул маблағлари учун давлат божи тўлашдан озод этиш кўзда тутилмоқда.

Кун тартибидаги Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан муҳокама қилиниб, коррупция содир этган шахсларга жазо чоралари муқарар эканлиги ҳамда жазо чораларини кучайтириш зарурлиги бўйича таклиф ва фикрлар билдирилди.

“Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ғояларидан бири бу коррупцияга қарши курашиш ҳисобланади. Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятни сиёсий-иқтисодий ривожлантиришга жиддий зарар етказиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига сабаб бўлувчи салбий иллатларга қарши курашиш бугунги кунда барча ташкилотлар олдида турган муҳим вазифалардан бири эканлиги фракция томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра: (пора олиш) а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши белгиланмоқда.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

  

 

Миршод ҚЎЛДОШЕВ,

“Адолат” СДП Ижтимоий тармоқлар билан

 ишлаш бўлими бошлиғи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+