Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда

27.07.2022 09:07:32

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган ялпи мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Улар орасида "Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам бор.

Манфаатлар тўқнашуви деганда, энг аввало, давлат ташкилоти раҳбар ходими ва унинг яқин қариндошлари ҳамда унга алоқадор кишиларнинг шахсий манфаатлари билан давлат ва жамият манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келиши ҳолати тушунилади. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, бу давлат ташкилоти раҳбар ходимининг ўз манфаатларини давлат ва жамият манфаатларидан устун қўйишга олиб келадиган вазият.
Қонун лойиҳасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасида давлат ташкилоти раҳбар ходимларига кўплаб чекловлар ўрнатилмоқда. Масалан, уларга ўзи фаолият юритаётган давлат ташкилотида ўз қариндошларига тааллуқли ишларни кўриб чиқишда иштирок этиш таъқиқланмоқда.

 

Қодир Жураев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

"Адолат" СДП фракцияси аъзоси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+