Қадимий Самарқанд - дунё нигоҳида

19.09.2022 16:09:46

Қадимий Самарқанд яқин ўтган кунларда шукуҳга тўлди. Бутун мамлакатимиз аҳлининг, балки жаҳоннинг бошқа мамлакатлари аҳолисининг ҳам нигоҳи Самарқандга тикилди. Жаҳоннинг ярмига тенг мамлакатлар раҳбарларини Самарқандга жамлаган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Саммитида 14 давлат раҳбари ва 10 та халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Бунда Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ишончли  муносабатлари катта аҳамиятга эга бўлди. Халқаро муносабатларда ўзаро ишонч ва конструктив мулоқот туфайли Самарқанд саммитига жаҳон ҳамжамиятининг эътибори қаратилишига эришилди. Қадимги даврларда ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази бўлган гўзал шаҳар яна ўша мақомини тиклаш учун қадам қўйди.

Саммит доирасида 44 та ҳужжат имзолангани ва уларнинг аксарияти Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилгани муҳимдир. Чунончи, ШҲТ га аъзо давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва транспорт йўлаклари яратиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, савдо-сотиқ ишларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси ўта муҳимдир. Музокаралар жараёнида узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 2023-2027 йилларга мўлжалалнган Комплекс ҳаракатлар режасининг, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг иқлим ўзгаришига қарши чоралар бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.

Самарқанд саммити ШҲТ доираси  кенгайишига хизмат қилди. Жумладан, Эроннинг ШҲТ га аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлар тўғрисидаги меморандуми имзоланиши, Миср, Саудия Арабистони, Қатар билан мулоқотда ШҲТ га шерик мақомини бериш тўғрсиида меморандумни имзоланиши шундан далолат беради. ЮНЕСКО, Араб Лигаси, ЭСКАТО каби Халқаро ташкилотлар билан ҳам расмий алоқалар ўрнатилди.

Саммит якунида қабул қилинган Самарқанд декларациясига кўра Беларусни ШҲТ га аъзоликка қабул қилиш, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непалга кузатувчи давлат мақомини, Баҳрайн, Сурия, Мянмага ШҲТ мулоқот ҳамкори мақомини бериш тартиб-таомилларини бошдаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг халқаро ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларининг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш бўйича баёноти қабул қилинди.

Шунингдек, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси бўйича, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи бўйича биргалиада ишлвш бўйича саъйҳарактлар қўллаб-қувватланди.

Саммит доирасида энг муҳим эътибор қаратиладиган жиҳатлардан бири ЎЗбекистон томонидан илгари сурилган Самарқанд бирдамлик ташаббусидир. Бу ташаббус давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва мулоқот йўқолиб бораётган, дунё қутбланиб бораётган  даврда тинчлик, барқарорлик ва иараққиёт йўлида кўплаб муаммоларни биргаликда ечишга хизмат қилади. Шунингдек, глобал муаммолар бўлмиш экологик муаммолар, озиқовқат хавфсизлиги, иқтисодий-ижтимоий кескинликлар борасида кўп томонлама ҳамкорлик талаб этилади.

Самарқанд ташаббуси ҳар томнлама асосланган, пухта ишланган ва эълон қилинган ташаббусдир.

Бундан ташқари, Ўзбекистон республикаси Президентининг саммитда қатор ташаббуслари эълон қилинди. Булардан ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқот жараёнини бошлаш, ШҲТ иқлим кенгашини тузиш, ШҲТ йирик савдо ярмаркасини тузиш ШҲТ транспорт форумини ўтказиш, Тошкентда ҳудудлараро ўзаро боғлиқлик марказини ишга тушириш ва бошқа ташаббуслар ҳозирги ўзгариб бораётган дунёда ишончли стратегик ҳамкорлик ва савдо-сотиқ муносабатларини ўрнатиш, ривожлантириш йўлида муҳим аҳамиятга эга.

Саммит иштирокчи давлатлар раҳбарлари учун ҳам икки  томонлама учрашувлар ва музокаралар учун майдон бўлди. Унда ҳозирги глобар муаммолар юзасидан музлкаралар олиб борилди.  Ўзбекистон республикаси Президенти тоомнидан ҳам Хитой, Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон каби мамлакатлар раҳбарлари билан кўплаб соҳаларда келишувларга эришилди.

Самарқанд саммити, бир сўз билан айтганда, дунё нигоҳини жалб этди ва Ўзбекистоннинг ШҲТ давлатлари учун географик жиҳатдан майдон марказида жойлашуви ҳар томонлама манфаатли ҳисобланади. Мана шу саммитга раислик қилиш Ўзбекистоннинг ҳалқаро майдондаги обрў-нуфузини оширишга хизмат қилди.

Гулбаҳор Саидғаниева,

Олий Мажлис Қонунчилик палаьаси депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+