Қонун лойиҳасига таклифлар берилди

24.10.2022 18:10:05

2022 йил йил 24 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қонун устуворлигини таъминлаш, давлат хизматчиларининг конституциявий ҳуқуқларини руёбга чиқариш, жамиятда адолатни қарор топтиришга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий-ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш соҳасидаги ислоҳатларнинг мантиқий давомидир.

Лойиҳада давлат ташкилоти ходимлари деганда давлат ташкилотида бошқарув функцияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи, зарур қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар тайёрловчи бошқарув ходимлари тушунилиши кўрсатиб ўтилмоқда.

Шунингдек, давлат ташкилоти ходимларига нисбатан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловлар белгиланмоқда. Бундан ташқари, давлат ташкилоти фаолиятида манфаатлар тўқнашувини тартибга солишда ваколатли органлар, яъни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланмоқда.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳаси ва бошқа масалалар бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+