ШҲТнинг муваффақият гарови – минтақавий хавфсизликни таъминлаш орқали кўп томонли ҳамкорликни илгари суришдадир

14.09.2022 17:09:36

Сўнгги кунларда дунё ҳамжамияти нигоҳи Ўзбекистонга қадалган. Бунинг энг асосий сабабларидан бири бу — 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисидир.

Албатта, бундай нуфузли саммитга нисбатан дунё ҳамжамиятида юқори даражадаги эътибор ва қизиқиш бўлиши бежиз эмас. Сабаби, бугунги кунга келиб, ШҲТ дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотга айланди. Жумладан, унга аъзо мамлакатларнинг умумий ҳудуди 34 миллион квадрат километрдан ортиқ ҳудудни, яъний Евроосиё қитъасининг 60 фоизни, аъзо давлатлардаги аҳоли сони эса 3,2 миллиард кишини ташкил этишкил этмоқда. Бу эса ер юзи аҳолисининг қариб яримига тенг демакдир.

Шуниндек, ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодиётининг умумий ҳажми ҳам жадаллик билан ортиб бормоқда. Бугунга келиб ушбу кўрсаткич ташкилот ташкил этилган вақтдагига нисбатан 13 баробарга кўпайиб қарийб 20 триллион доллар, дунё иқтисодиётининг чорак қисмига етди. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 35-40 фоизгача ошиши мумкинлиги ҳам эътироф этилмоқда. Бунга эса, етарли даражадаги асослар бор албатта.

Чунки, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 22-саммит доирасида яна бир қатор дунё иқтисодиётида ва ривожида ўзига хос ўринга эсага бўлган давлатларнинг ташкилотга аъзо бўлиши ҳамда кузатувчи мақомини олиши борасидаги масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Жумладан, Эрон Ислом Республикасининг ШҲТ аъзоси мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзоланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, ШҲТ мулоқотида кузатувчи давлатлар ва ҳамкорларнинг аъзолигини кенгайтириш тўғрисидаги қарор ҳам қабул қилинади.

Хусусан, ШҲТ халқаро ҳамкорликнинг универсал принцип ва нормаларга асосланган тизими издан чиқиб бораётгани бугунги кунда ташкилотга аъзо бўлган барчанинг ва ҳар бир томоннинг манфаатларига жавоб берадиган халқаро ҳамкорликни кўп томонлама ривожлантириш, маданий-цивилизацион қарашлари турлича, ўз ташқи сиёсий йўналишлари ва миллий тараққиёт моделларига эга мамлакатларни бирлаштира олган ўзига хос давлатлараро тузилмадир.

Шунингдек, ШҲТнинг халқаро ташкилот сифатидаги жозибадорлиги унинг фаолияти асосини ташкил этадиган қуйидаги тамойилларда намоён бўлмоқда: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг турли блоклардан холи мақомга эга экани, очиқлик, учинчи мамлакатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмагани, барча иштирокчи томонларнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик, сиёсий қарама-қаршилик ва ихтилофли рақибликка йўл қўймаслик.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг муваффақият гарови – минтақавий хавфсизликни таъминлаш орқали кўп томонли ҳамкорликни илгари суришдадир. Ушбу тамойиллар эса, Ўзбекистон ташқи сиёсатида илгари сурилаётган устувор вазифа ва мақсадларга тўлақонли ҳамоҳанглиги билан янада аҳамиятлидир. Ташкилот ўз фаолиятида юқорида санаб ўтилган тамойилларга содиқлиги сабабли ҳам ШҲТ фаолиятига қўшилиш истагидаги давлатлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Самарқанд саммити якунида ҳам энг аввало, ташкилотга аъзо мамлакатлар аҳолиси турмуш тарзи фаровонлигини таъминлашга, сайёрамиз тинчлиги ва хавфсизлиги, дунё мамлакатлари тараққиётига эришига қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Ушбу ҳужжатлар доирасида эришиладиган натижалар, эса шубҳасиз ШҲТнинг минтақа ва дунёда ўз ўрнини янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

 

Махфират Хушвақтова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+