Сўз эркинлиги халқ таназзулга хизмат қилмаслиги керак

29.03.2021 20:03:33

Сўнгги кунларда Тошкентда юз берган воқеалар ҳар бир фуқарони беэътибор қолдирмагани аниқ. Албатта, қадимий миллий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбия топиб келган халқимиз инсон маънавиятига ёт ғоялар тарғиботига тоқат қилолмайди.

Депутатлар корпуси ҳам ЛГБТ ғоялари тарғиботига ўз муносабатларини билдирмоқдалар. Албатта, мамлакатимизда сўз эркинлиги бугун кенгайиб бормоқда. Аҳолимиз ўз муаммоларини бемалол ОАВ ва ижтимоий тармоқларда билдирмоқдалар.

Аммо сўз эркинлиги бу исталган ғояни тарғиб қилиш дегани эмас.

Шунинг учун ЛГБТ ғояларини тарғиб қилган кишиларни сира оқлаб бўлмайди.  

Сўз айтишнинг масъулияти бор. Сўз эркинлигидан жиддий ижтимоий масалалар, муаммоларни кўтариб чиқиш учун фойдаланилса, халқнинг ҳаёт фаровонлигига хизмат қилувчи масалалар ечими бўйича фикр билдирилса,албатта, жамиятимиз ривожланади.

Бироқ кўриб турганимиз ҳолатларда сўз эркинлигини суистеъмол қилиш жамиятда ёмон иллатларнинг урчишига, мувозанат бузилишига, аҳолининг кескин норозиликлари ортишига олиб келади.

Бу жараёнга муносабат билдирганда юртдошларимиздан ҳиссиётга берилмасдан, ақл юритиб иш тутишларини сўраган бўлардим.

Ҳуқуқий демократик давлат қураётган бир даврда қонун йўли билан бориб бу иллатга барҳам беришни ўйлашимиз лозим. “Самосуд” йўли билан эҳтиросга берилиб, ўзимиз қонунбузарликка йўл қўйишимиз мумкин.

Биз халқнии таназзулга олиб келувчи ҳар қандай ғояларга, кўпмиллатли халқимиз тинчлигига раҳна солувчи ҳаракатларга қаршимиз!

 

 

Гулбаҳор САЙДҒАНИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

"Адолат" СДП фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+