Ялпи мажлисда сенаторлар аҳолини қийнаб келаётган масалалар юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарларига мурожаат қилди

05.08.2022 12:08:48

Сенатнинг 29-ялпи мажлиси иккинчи иш кунида сенаторлар ҳудудларда олиб борган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига мурожаат қилдилар.

Ўз навбатида, масалаларнинг тегишлилиги бўйича вазирлик ва идора раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари тушунтиришлар бериб, айрим ҳолатлар юзасидан қисқа муддатда ўрганишлар олиб бориб Сенатга ахборот киритишларини билдирди.

Маълумот ўрнида, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳар бир ўтказилган ялпи мажлисдан сўнг ўзлари сайланган ҳудудларда ўрганишлар олиб боради ва аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қиладилар.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+