Ёшлар Учинчи Ренессанснинг локомотивларидир

28.12.2020 13:12:12

Мамалакатимизда сўнгги йилларда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ҳаётий ташаббусларнинг ҳар бири дунё ҳамжамияти нигоҳи Ўзбекистонга қаратилишига сабаб бўлмоқда. Ўтган йиллар давомида дунёнинг ривожланган давлатлари тажрибасига таянган Ўзбекистон бугун ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида ўз йўли ва ташаббуслари орқали айрим ривожланаётган ва ривожланган давлатларга намуна бўлмоқда.

Куни кеча бўлиб ўтган Ёшлар форуми бу борада амалга ошрилаётган ишларнинг амалий исботи бўлди десак муболаға бўлмайди. Ёшлар форуми нафақат ёшларни, балки бутун Ўзбекистонликларни руҳлантириб юборди. Айниқса муҳтарам Президентимизнинг ёшларга мурожаати, ёшларни Ўзбекистоннинг энг катта ва ноёб бойлиги, деб қадрлайман деган фикри барчамизга кўтаринги руҳ бағишлади.

Эътиборли томони давлатимиз раҳбари мазкур йиғилишда келгусида ёшлар ҳаётини яхшилаш, уларга ўз иқтидорларини тўлақонли намойиш этишлари учун барча имкониятларни яратиб бериш борасида амалга ошириладиган режаларга шу билан биргаликда мазкур ташаббусларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш учун барча даражадаги вилоят, туман ва шаҳарлардаги сектор раҳбарларига тегишли топшириқларни берди. Бу борада айниқса барча ёшларимиз учун бугун намуна бўладиган зиёлиларимиз ва кенг жамоатчиликнинг ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, бугун мамлакатимиздаги барча ёшларинг овозини тинглаш ва уларнинг таклиф-ташаббусларини тўлиқ ўрганиб чиқиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигига уюшмаган ёшлар қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи “Ёшлар мурожаати” электрон платформасини яратиш топшириғини берди.

Хусусан, мазкур учрашувда қорақалпоғистонлик ёш ижодкор Гулсанем Уразбаеванинг ижодда эришган ютуқлари эътироф этилиб, давлатимиз раҳбари томнидан Зулфия номидаги давлат мукофотига лойиқ топилиши йиғилишда иштирок этган барча ёшларга яна бир бор қанот бағишлади.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизнинг келажаги бўлган ёшларимизни ҳар томонллама рағбатлантириш улар билан доимий мулоқотда бўлиб, барча орзу истакларини рўёбида камарбаста бўлиш биз халқ вакилларинг фаолиятимиздаги энг устувор вазифамиз бўлиб қолади. Эндиликда биз ўз ҳудудимиздаги ёшлар муаммолари билан ишлашда яратилган янги тизим маҳалла бай шаклида фаолият олиб борамиз ва ёшларни мамлакатимизда фундамент қўйилаётган Учинчи Ренессанснинг асосий ҳаракатланувчи кучига айлантирамиз.

Зухра ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+