Адиб хотирасига бағишланди

27.04.2021 11:04:48

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг халқимиз қалбидан чуқур жой олиб, меҳрига сазовор бўлганлигининг сабаби оддий. Ижодидаги ўзига хослик, ўзбекона, содда айни пайтда эзгу, халқоналиги, шеърларидаги ҳар бир сўз  самимияти халқимизга дилдан яқиндир.

Халқ севган шоирни ҳар бир адабиётга ошно қалблар ёд этадилар. Шоир таваллуд топган кун 26 апрель санаси Республикамиз миқёсида кенг нишонланади. Адиб хотирасига бағишган тадбир Фарғона тумани ҳудудидаги 38-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Унда  халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари – Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаевлар иштирок этди.

Тадбирда севимли шоиримиз билан бирга ўқиган фахрий устоз Маъмиржон Мадмусаев бирга ўтган дамлари, қизиқарли воқелар, хотиралари билан ўртоқлашди. Адиб ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ҳикоялари тингланди. 

Мактаб ўқувчилари томонидан шоир шеърлари ифодали айтилди. Шеърлари асосида яратилган кўшиқларга жажжи қизалоқлар рақс тушдилар. Жонли ижрода айтган қўшиқлар тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди.

Тадбирда туман Кенгаши депутати Озодахон Дадажонова сўзга чиқиб, ўқувчиларни ва мактаб жамоасини мазкур тадбирни юқори даражада ташкил этганлари билан табриклаб, келажагимиз бўлмиш ёшлар ҳар доим юксак чўққилар томон одимлашлари зарурлигини билдириб, халқ ардоғидаги инсон бўлиб етишишларини тилаб қолди.

 

 Нодиржон КАРИМОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+