Мактабларнинг тиббий хизмат сифати ўрганилмоқда

21.04.2021 16:04:51

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ёшлар саломатлиги – партия эътиборида” лойиҳаси доирасида партия Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Нукус шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ва Нукус шаҳар Халқ таълими бўлимидан бириктирилган масъуллардан таркиб топган ишчи гуруҳ тузилди.

Мақсад болалар ўртасида (яссиоёқлик, сколиоз) стоматологик касалликларни олдини олиш ва даволаш, ҳамда профилактик тадбирларни кўзда тутувчи давлат дастурларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш, болаларга кўрсатилаётган стоматологик ёрдам сифатини яхшилаш бўйича барча даражадаги давлат ҳокимияти ижроия органлари масъулиятини кучайтириш.

Ушбу мақсадда ишчи гуруҳ аъзолари куни кеча Нукус шаҳридаги 5, 8, 9, 13, 16, 31, 33, 34, 46, 48 ва 49-сонли умумтаълим мактабларидаги малакали тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганди.

Ўрганишлар давомида болалар орасида учраётган стоматологик касалликлар, ясси товонлик ва умуртқа касалликлари (сколиоз) ўрганилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, ўрганишлар натижасида бугунги кунда мактабларда болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, жумладан стоматология хизмати соҳасидаги  ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар тўпланиб қолинганлиги аниқланди.

Бундан ташқари стоматолог шифокор томонидан мактаб ўқувчиларига оғиз бўшлиғидаги  касалликларнинг пайдо бўлиши ва ўз вақтида давололмаслик оғир касалликларга, ҳаттоки ногиронликка олиб келиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Аниқланган муаммолар юзасидан умумий маълумотлар тайёрланиб, таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Шу каби ўрганиш ишлари жойларда давом этмоқда. 

 

Расул ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+