Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланади

01.02.2022 19:02:01

Муҳтарам юртбошимиз яқинда 27 январ куни “Хиндистон-Марказий Осиё” биринчи саммитида нутқ сўзлади. Даставвал раҳбаримиз Хиндистонни 75 йиллик мустақиллик куни билан самимий қутлади ва ўз нутқида давом этар экан, Хиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро стратегик шерикчиликдаги мустаҳкам алоқаларга тўхталиб бу жуда олис тарихларга бориб тақалишини алоҳида қайд этиб ўтди. Шунингдек,  минг йиллар давомида халқларимиз ўртасида давом этиб келаётган савдо алоқалари, маданий ҳамкорлик, фаол гуманитар алмашинувлар ва бир-бирини тўлдириб келаётган бой маданий меросимиз, бир-бирига монанд тарихда чуқур из қолдирган қадимий шаҳарларимиз ҳақида қимматли фикрларни баён этдилар. Шунингдек, давлатмиз раҳбари Хиндистон билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, айниқса Соғлиқни сақлаш соҳасида Ҳиндистон билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мсаласига алоҳида урғу бердилар. Эътиборли жиҳати   фармацевтик препаратлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, вакцинация тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олишни жадаллаштириш, тиббиёт отаси Ибн-сино рисолалари асосида замонавий тиббиётни янада ривожлантириш таклифини илгари сурдилар.  Ушбу ташаббуслар доирасида “Хиндистон-Марказий Осий” соғлиқни сақлаш форумини ўтказишни таклиф қилдилар. Бундан ташқари таълим, ахборот технологиялари, саноат, қурилиш, транспорт соҳаларидаги ўзаро стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ушбу саммит орқали эндиликда Хиндистон билан алоқалар янада мустаҳкамланиши, ўзаро стратегик шерикчиликнинг янги босқичига олиб чиқилиши кўзда тутилган.

 Бу эса мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларни, истиқболли ҳамкорликни ривожланишига олиб келади.

 

Руҳия ИСМОИЛОВА,

“Адолат” СДП Қўшкўпир туман

Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+