Учинчи уйғониш даври том маънодаги Рақамли Ренессанс демакдир

16.03.2022 12:03:49

Рақамли иқтисодиёт деганда катта ҳажмдаги маълумотни интернет тармоғи ва мобиль технологиялар орқали йиғиш, рақамли технологиялар ёрдамида қайта ишлаб, янги қонуният ва билимларни яратиш асосида бизнес моделлари самарадорлигини ошириш ва истеъмолчилар эҳтиёжини сифатли таъминлаш тушунилади. бундай иқтисодиётда сунъий интеллект ва катта маълумот таҳлилининг ўзига хос технологиялари бор.

Учинчи Ренессанс рақамлаштириш шароитида рўёбга чиқиши билан истиқболлидир. Чунки айни пайтда инсон ақл-заковати сунъий интеллект имкониятлари билан бирлашмоқда.Президентимизнинг “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорлари Учинчи Рақамли Ренессансга пойдевор қўйишда дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

Мамлакатимизнинг ҳозирги ривожланиш йўли “Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, адолат ва қонун устуворлигини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий (рақамли) иқтисодиётни ривожлантириш, ўсиш суръатини замон талаблари даражасида таъминлаш, юрт хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат юритишга қаратилган устувор масалаларни қамраб олади. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш, соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш, умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш шулар жумласидан.Статистик таҳлилларга кўра, 2020-2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш доирасида 587 минг, жумладан, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 500 минг ўғил-қиз компьютер дастурлаш асослари бўйича ўқитилади. Бу бежиз эмас. Сабаби, ҳаётимизнинг рақамли технологиялар кириб бормаган соҳаси деярли қолмади. Бундай шароитда ахборот технологиялари бўйича мутахассислар ҳар доимгидан ҳам кўпроқ зарур. Бугун рақамли билимларни пирамидага қиёслаш мумкин. Унинг асосини табиий ва моддий ресурслар, ишлаб чиқариш воситалари, катта маълумот базаси (big data), рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект ташкил қилади. Рақамли иқтисодиёт деганда катта ҳажмдаги маълумотни интернет тармоғи ва мобиль технологиялар орқали йиғиш, рақамли технологиялар ёрдамида қайта ишлаб, янги қонуният ва билимларни яратиш асосида бизнес моделлари самарадорлигини ошириш ва истеъмолчилар эҳтиёжини сифатли таъминлаш тушунилади. Бундай иқтисодиётда сунъий интеллект ва катта маълумот таҳлилининг ўзига хос технологиялари бор. Фараз қилайлик, ишланмаган катта ҳажмдаги маълумотлар бор. Масалан, савдо дўконлари ва нуқсонли товарлар ҳақидаги маълумотларда хатолик мавжуд. Буларни бартараф қилиш учун келишув асосида одамлар гуруҳи йиғилади. Улар қўлда хатоликларни тўғрилаб, ягона тўғри шаклга келтиради. Мураккаб сунъий интеллект тизимини қайта ишлаш зарурати бўлмаган ҳолларда, масала бир марталик бўлса, у ҳолда краудсорсинг яхши натижа беради. Рақамли Ренессанс даврида касблар ҳам рақамли фаолиятни тақозо этади. 2020 йил октябрда Жаҳон иқтисодий форумининг касблар келажаги тўғрисидаги ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра, 2025 йилга бориб, одамлар ва  техника ўртасидаги меҳнат тақсимоти ўзгариши туфайли янги иш ўринлари  (97 миллион) яратилади ҳамда айрим  касблар бўйича ишчилар сони (85 миллион) қисқаради. Маълумотларни таҳлил қилувчи олимлар, сунъий интеллект, катта маълумот (big data), рақамли маркетинг ҳамда стратегия, жараённи автоматлаштириш, бизнесни ривожлантириш, рақамли трансформация, ахборот хавфсизлиги, дастурий таъминот бўйича мутахассисларга талаб ортади. Маъмурий-ижроия котиблари, маълумотларни киритиш, бухгалтерия ва иш ҳақини юритиш бўйича мутахассислар,бухгалтер ҳамда аудиторлар, монтажчи ва завод ишчилари, бизнес хизматлар ва бошқарув раҳбарлари, мижозларга хизмат кўрсатувчилар, бош ҳамда операцион менежерлар, механик ва машинасозлар, материалларни рўйхатга олиш ва сақлаш бўйича хизматчиларга талаб кескин камаяди.

Рақамли иқтисодиётда аграр ва саноат иқтисодиётидан фарқли ўлароқ, ишлабчиқарувчиларга қўйиладиган асосий талаблар рақамли технологияларни билиш ва истеъмолчиларнинг рақамлаштириш бўйича саводхонлигидир. Чунки уларрақамли хизматлардан фойдаланиши, онлайн товар ва хизматлар сотиб олиши,ҳаттоки, интернет орқали ишлаш ва ўқиш имкониятига эга бўлиши керак. Шундай прогноз қилиш мумкинки, 2025 йилга бориб дунё рақамли иқтисодиёти ҳажми 23 триллион АҚШ долларига етади. Унинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши ҳозирги 17,1 фоиз  (Ўзбекистон — 2,1 фоиз)дан 24,3 фоиз (2030 йилга бориб Ўзбекистон — 5,6 фоиз)гача ошади. Рақамли трансформацияни рағбатлантириш учун уланишлар, яъни булутли технологиялардан фойдаланадиган корхоналар сони 85, сунъий интеллектдан фойдаланувчилар 86, рақамли катта маълумотлар билан ишловчи муассасалар 80 фоизга етади. Учинчи Ренессанс — бу рақамли технологиялар, интернет ва сунъий интеллектдан фойдаланиш, келгуси минг йилликда цивилизациянинг глобал муаммоларини ҳал қилишда миллиардлаб одамларнинг жамоавий онгини бирлаштиришдир. Янги Ренессансни энди аввалгидек Муҳаммад Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино ёки Мирзо Улуғбек каби буюклар яшаган даврга қиёслаб бўлмайди. Бу Ер юзида ўсиб бораётган аҳоли ҳаётининг фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи Рақамли Ренессанс бўлади. Озиқ-овқат, иқтисодий, ижтимоий, экологик, эпидемиологик ва космик хавфсизликни таъминлаш устувор аҳамият касб этади. Инсон фаолиятининг барча соҳасида мия капиталининг ўсиши ва интеллектуализация асосий омил бўлади. Бугунги иқтисодий модел бундай: ривожланган мамлакатлар бизга рақамли билимлар (дастурий таъминот маҳсулотлари ва бошқалар) ҳамда технологияларнинг нусхасини сотади. Бунингэвазига биз уларга халқнинг табиий бойликлари (олтин, газ, пахта, мевалар вабошқалар)ни сотамиз, уларнинг бойлиги ошади. Табиий ва моддий бойликларимиз шундай фаол фойдаланиш натижасида камайиб бормоқда. Шу боис,Президентимиз “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси, сунъий интеллектниривожлантириш стратегиясини устувор вазифа сифатида илгари сурмоқда.Ривожланган мамлакатлар бугун табиий ресурсларнинг атиги 3-5 фоизидан фойдаланиб, қолганини келажак авлодлар учун кейинги минг йилликка сақлаб қўяди. Улар ишлаб чиқараётган ва экспорт қилаётган асосий маҳсулот— Президентимиз асосий бойлик сифатида қайта-қайта эслатадиган инсон мия капитали маҳсули, интеллектуал маҳсулотлар. Ҳар бир шаҳар ва тумандаПрезидентимиз ташаббуси билан ташкил  этилган 205 дан ортиқ IT мактаб ва IТ истироҳат боғлардан фойдаланган ҳолда, дастурий маҳсулотлар яратиш ва экспорт қилиш ёки ёшларнинг энг кам таъминланган қисмини онлайн тарзда иш билан таъминлаш бўйича ўқув машғулотлари ташкил этиш бугун кун тартибига чиқаётгани бежиз эмас. Зеро, Хитой ва Ҳиндистон юз минглаб ишсиз ёшларни хорижда ишлаши учун интернет билан жиҳозлаш орқали қашшоқликни кескин камайтирди.  Президентимиз қайта-қайта эътибор қаратадиган яна бир асосий масала — инсон капиталини ривожлантириш, ун дан кўзланган мақсад ҳарбир  оилада соғлом умр кўриш ва ақлий қобилиятни оширишдир. БМТ маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 33 фоиздан ортиғи (2,5 миллиард киши) яширин очлик (етишмовчилик) туфайли етарлича интеллектуал ривожланмасликдан азият чекмоқда. Уларнинг 160 миллионга яқини болалардир.Дунёда ақлий қобилиятнинг ўртача10 фоизидан кўпидан самарали фойдаланилмайди. Бу кўрсаткич АҚШ,Европа Иттифоқи ва Японияда тахминан
50 фоиз, Африкада эса 1 фоиздан кам.Юртимизда ҳар йили аҳолининг ақлий қобилияти неча фоиз ривожланади ваундан самарали фойдаланиш кўрсаткичи қандай? Биз буни ҳали таҳлил ҳам қилмаяпмиз. АҚШда бу бўйича ўнлабмарказлар фаолият кўрсатиб, интеллектуал қобилиятни яхшилашга оид китоблар нашр этилмоқда.Кўриниб турибдики, интеллектуал ривожланган, илмсевар авлодни тарбиялаш учун сифатли таълим ва тарбиянингўзи етарли эмас. Мавжуд бўшлиқ ақллитиббиёт ва ақлли оила ёрдамида рақамли интеллектуал қобилиятни ривожлантириш ва ирсиятни яхшилаш билан тўлдирилиши керак.
Юртимиз илм-фани ва инновацион фаолият тизими Учинчи Ренессансга тайёрми? Бу борада қатор омилларни келтириш мумкин. Жумладан, илм-фанни ривожлантириш, инновацияни миллий иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётга жорий этиш учун етарли норматив-ҳуқуқий база яратилди. Президентимиз илк бор “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида” ҳамда “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонунларни имзолади. Мазкур соҳаларни тартибга солувчи қонуности ҳужжатлар тайёрланди.Бундан ташқари, олимларимизнинг мавқеи, обрўси, академик легитимлиги ошди. Шунингдек, илмий-инновацион фаолиятнинг инфратузилмасини мустаҳкамлаш чоралари кўрилди ва кўрилмоқда. Президентимиз фармони билан Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Унинг доирасида 40 дан ортиқ илмий ташкилотга зарур ускуналар харид қилиш учун 32 миллион АҚШ доллари, уларнинг бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш учун 119 миллиард сўм йўналтирилиб, ускуналар паркини янгилаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Илмий фаолият билан шуғулланувчи илмий даражали кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, нуфузлийўналишлар бўйича илмий мактабларяратишга қаратилган комплекс чораларкўрилди. 2018 йилдан буён мутахассисларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баробар ошди. Илмий фаолиятга молиявий харажатлар эса 3,5 баробар ўсди. Ўз йўналиши бўйича илмий фаолиятда натижа кўрсатган ҳар бир олимни мукофотлаш билан боғлиқ тизим яратилди. Фан номзодларининг ойлик иш ҳақига  30 фоизгача, фан докторлариникига 60 фоизгача устама белгиланди.Бу олимларимизнинг янгиликлар яратиш, илмий натижаларини тегишли соҳаларга жорий этиш, амалиётга татбиқ қилиш кўламини оширишига рағбатберди. Олимларимиз олдида ўз ишланмаларини иқтисодиёт тармоқларига татбиқ этиш, тижорийлаштириш муаммоси мавжуд эди. Энди бу бўйича амалий механизмлар жорий этилди. Илмий-техник ишланмаларнитижоратлаштириш бўйича махсус жамғарма ташкил қилинди. Ҳар бир олимга ёки илмий жамоага ўз ишланмалари доирасида тижорат билан шуғулланиш, даромадолишга қаратилган платформа яратилди.Олимлар ўзи яратган ишланма доирасида алоҳида тижорат компанияси, лицензия ёки бошқа тижорат шартномаси билан ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин.Бунда тижоратлаштиришдан тушган маблағнинг 40 фоизини муаллифга бериш, 30 фоизини илмий жамоага тақсимлаш назарда тутилган.Бу борадаги кенг кўламли ишлар, халқаро ҳамкорлик кенгайиши нафақат Ўзбекистондаги иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларнинг ечимини топиш, балки глобал миқёсдаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотларни амалга оширишга хизмат қилади. Олдимизда турган вазифа 2030 йилгача бўлган даврда илм-фанни ривожлантиришнинг асосий ташкилий-иқтисодий, инфратузилмавий, институционал чора- тадбирларни амалга оширишдир. Бунинг учун илм-фан ва илмий-тадқиқот ишларини 2020-2022 йилларда молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш ва диверсификациялашнинг мақсадли параметрларига эришиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Самарали институционал муҳит ва замонавий инфратузилмани яратиш, илмий ишланмаларни иқтисодиёт тармоқлари талабларига мослаштириш, тижорийлаштириш кўламини кенгайтириш, илмфан ва илмий фаолиятни ривожлантиришда тизимли ёндашув татбиқ этиш чоралари кўрилади. Мана шу чора-тадбирлар доирасида Фанлар академияси тизимида жамоавий фойдаланиладиган 7 та замонавий лаборатория мажмуаси босқичма-босқич ташкил этилади ҳамда GLP ва GMP жаҳон стандартларига мос ускуналар билан жиҳозланади. Бу мавжуд илмий лаборатория базасининг тубдан янгиланишига олиб келади. Ҳозир мамлакатимизда тадқиқотчиларнинг ўртача ёши 57 ёшни ташкил этмоқда. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 39 ёш бўлиши керак. Ёшларнинг илм-фанга кириб келиши истиқболли янги йўналишлар — биотехнологиялар, рақамлит технологиялар, сунъий интеллект, нанотехнологиялар, водород энергетикаси, геномика, космология, криминалистика бўйича илмий-тадқиқот ишларининг жадаллашишига хизмат қилади. Мана шу мақсад ва вазифалар юртимизда Учинчи Ренессансга замин яратиши кутилмоқда. Давлатимиз раҳбари эътироф этганидек, халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда янги Ўзбекистон янгидан-янги юксак марраларга эришишига, инсоният бахт-саодати, фаровонлиги ва равнақи учун ўрнак бўлишига шубҳа йўқ.

Саидаҳрор Ғуломов,
Ўзбекистон фанлар
академияси академиги,


Шерзод Мусафоқулов,
Қўқон университети ректори,
иқтисодиёт фанлари доктори,

профессор

 

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” газетаси

51-сон, 11 март 2022 й.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+