Янги Ўзбекистон келажаги учун қўйилган мустаҳкам тамал тоши

05.04.2021 16:04:16

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан қабул қилинган "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор айни пайтда янги Ўзбекистон келажаги учун пойдевор, келажак авлод учун мустаҳкам қўйилган тамал тошидир, десам муболаға қилмаган бўламан.

Жаҳон тарихига назар солсак, ҳар бир халқ аввало маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан юксалган. Бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, адолатлилик, гуманизм ғояси бўлади.

Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган. Ҳаммамизга маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти. Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқимизнинг тинчлиги, мамлакатимиз манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.

Айни пайтда бу қарорнинг тасдиқланиши маънавиятли, жисмонан ва ақлан етук, баркамол шахсни тарбиялашда жуда катта аҳамият касб этади, зеро маънавият соҳасида бўшлиқ, тарбияда танаффус булиши мумкин эмас. Шу боис ушбу карормаз мун мохиятида маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, хусусан, ўғил-қизларни болалигидан оқил, имли, ва фазилатли этиб тарбиялаш, бунинг учун мактабгача таълим муассасаларига методик ёрдам кўрсатиш муҳимлиги таъкидланган.

Ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш борасида ҳар бир партия ҳам ўз лойиҳаларини илгари суриб келмоқда, жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ватан келажаги ёшлар қўлида”, “Юрт ободлиги учун бирлашайлик”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”  каби лойиҳаларида ёшларининг маънавий дунёқарашини ошириш уларни азалий қадриятларимизга бўлган ҳурмат эҳтиромини оширишга хизмат қилиб келмоқда.  Президентимиз таъкидлаганларидек, “Биз миллий тарихни миллий руҳ билан яратишимиз керак. Акс ҳолда унинг тарбиявий таъсири бўлмайди”.

 

Мақусд ҲАМИДОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Бухоро вилояти кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+