1959 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти – олий. 1981 йилда Тошкент давлат университетининг шарқшунослик факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог-шарқшунос. Илмий даражаси: тарих фанлари доктори. Илмий унвони: профессор.
Меҳнат фаолияти: 1981-1983 й.й Ливия давлатида араб тили таржимони:
1983-1987 й.й Фанлар академияси шарқшунослик институти кичик илмий ходими;
1987-1990 й.й Яман Араб Республикасида армия сафида ҳарбий хизматда;
1990-2002 й.й Фанлар академияси шарқшунослик институти илмий ходими, илмий котиби, катта илмий ходими, докторанти, етакчи илмий ходими; 2002-2003 й.й Фанлар академияси шарқшунослик институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари.
2003-2004 й.й Тошкент халқаро вестминстер университети проректори;
2004-2006 й.й Фанлар академияси шарқшунослик институти директори;
2006-2008 й.й Ўзбекистон Республикаси Президентининг миллатлараро муносабатлар масалалари ва дин ишлари бўйича давлат маслаҳатчиси;
2008-2011 й.й Фанлар академияси шарқшунослик институти директори; 2011-2016 й.й Фанлар академияси ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича вице-президенти; 2016-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илм-фан тармоқлари бўйича илмий-техник дастурлар шакллантирилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш бўлими бошлиғи; 2017 йилдан Фанлар академияси ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича вице-президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси; 2017 йил жамоатчилик асосида Фанлар академияси Шарқшунослик нститути директори;
2020 йилдан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси
Б.Абдуҳалимов Марказий Осиё тарихи, фани тарихи, ислом, шарқ қўлёзма асарлари, араб давлатлари, араб тили бўйича мутахассис.
У 100 яқин илмий ишлар ва ўқув қўлланмалар муаллифи.
2004 йилда “Байт ал-ҳикма” ва Ўрта Осиё олимларининг Бағдоддаги илмий фаолияти (IХ-ХI асрларда аниқ ва табиий фанлар) номли монографияси чоп этилди. Унинг 2006 йилда “Хоразм Маъмун академияси” номли рисоласи араб тилида (Кувайт давлатида), 2015 йилда “Султанат Оман: история, цивилизация, экономика, внешняя политика” номли китоби ҳаммуаллифликда нашр этилди.
Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказининг “Имом ал-Бухорий” (1996), Британия Кенгашининг “Чивининг” (1997), Жанубий Кореянинг “Кoica” (2001) стипендияларига сазовор бўлиб, ушбу мамлакатларда малака ошириш курсларини ўтаган.
“Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журнали ҳамда Фанлар академияси Шарқшунослик институти “Мерос” илмий тўпламининг бош муҳаррири, республика ва хориждаги соҳа бўйича бошқа бир нечта илмий нашрларнинг таҳрир ҳайъати аъзоси.
Араб, инглиз, рус тилларини мукаммал билади.
2020 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
Оилали, бир қизи ва икки ўғли бор.