10 нафар хотин-қизлар касбга йўналтирилди

07.04.2021 21:04:02

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Нукус шаҳри “Чимбой чайхона” МФЙга ҳам келиб, шахсан ўзи маҳалладаги “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини тинглаб, ушбу фуқароларнинг жамиятда ўз иш ўрнига эга бўлишига кўмаклашиш учун ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат фаолиятига жалб қилиш бўйича таклифларини билдириб ўткан эди.

Б.Абдуҳалимовнинг топшириқлари асосида тегишли ташкилотларга таклифлар киритилди ва натижада Нукус шаҳридаги “Чимбой чойхона” МФЙ ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган жами 10 нафар хоти-қизларни Нукус шаҳридаги «Аспан дует» номли якка ишбилармон корхонасида ўн кунлик курсларда турли йўналишларда ўқитилиб сертификатлар берилди.

- Мен партия Сиёсий Кенгаши раҳбаридан жуда миннатдорман, сабаби энди мен ишни нимадан ва қандай бошлашини биламан ва ўз бизнесимни йўлга қўймоқчиман – дейди Рита Сайпназарова.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+