14 июнь – Халқаро донорлар куни

19.06.2024 18:06:36

Ҳар йили 14 июнь бутун дунёда қон донорлари куни сифатида нишонланади. Шу куни инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлган қонни ихтиёрий равишда топшираётган донорларга ҳамда қон ва қон маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги ва мавжудлигини таъминлаш учун мунтазам меҳнат қилаётганларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти алоҳида миннатдорлик эълон қилади.

Бугун 14 июнь – Халқаро донорлар куни муносабати билан «Адолат»СДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Умурзоқова ва «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси Сирдарё вилоят филиали раҳбари Ю.Усмонова ҳамкорликда Сирдарё вилояти қон қуйиш марказида тадбир ташкил қилинди.

Тадбир давомида сана муносабати билан тадбир ташкилотчилари томонидан Сирдарё вилояти қон қуйиш маркази ходимлари тақдирланиб,келгусида ҳам ҳамкорликни кенгайтириш донорлик акцияларини сонини кўпайтириш тадбирлар ташкиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Байрам муносабати билан бир нечта фахрий донорлар «Адолат» социал демократик партияси аъзолигига қабул қилинди.

«Адолат» социал демократик партияси томонидан ҳар йили «Бор меҳримиз сенга, болажон!» беғараз донорлик хайрия акцияси ўтказиб келинади. 7 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу донорлик хайрия акцияларида бугунги кунгача 24 минг 753 нафар фуқаро кўнгилли донор сифатида иштирок этган. Натижада 8 минг 663 литр қон йиғилиб, 42 минг 612 нафар болажонларнинг саломатлигини тиклаш ва ҳаётини сақлаб қолиш учун ишлатилган.

«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+