20 та одамдан фақат 2 таси ниқоб тақса, бу қандай карантин бўлди?

14.07.2021 19:07:59

Жаҳон микёсида коронавирус пандемияси бошланганига бир ярим йил бўлди. Шунча вақтдан бери у ҳаммамизни синовдан ўтказмоқда. Ҳозирча ҳамма ерда  касалланиш  хавфи  сақланиб  турибди. Боз устига ОАВ, ижтимоий тармоқлар кун сайин ташвишли хабарларни келтирмоқда. Қатор мамлакатларда касалланиш ҳолатлари кўпайиб кетмоқда.

Жумладан, Ўзбекистонда ҳам кейинги кунларда коронавирус авжига чиқди. Хасталанганлар  сони  ортиб бормоқда. Албатта, савол туғилади: нима учун шундай вазият рўй бермоқда? Назаримизда, бунга фуқароларимиз, яъни ўзимиз ҳам сабабчига ўхшаймиз. Атрофни кузатиб шундай хулосага келиш мумкин.

Куни кеча автобусга чиқдим. Дарров одамларга разм солдим. Йигирмага яқин йўловчи бор экан, лекин фақат икки киши ниқоб таққан. Улар ҳам катта ёшдаги инсонлар. Бой ҳаётий тажрибага эгаликлари учун шундай қилишган, деб ўйладим.

Ҳар қандай  фавқулодда  ҳолатни  бартараф этиш мумкин. Фақат бунинг учун одамларнинг ҳамжиҳатлиги ва бирдамлиги, уюшқоқлиги талаб этилади. Акс ҳолда машҳур масалдагидай, оққуш, чўртанбалиқ ва қисқичбақанинг куни бошимизга тушади.

Куни куча “Адолат” СДП туман кенгашида фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказдик. Унда пандемияга қарши тарғибот ишларини янада кучайтириш ҳақида  ўзаро фикр алмашдик. Вакцинациялаш суръатларини ошириш масаласи ҳам кўтарилди. Ҳар бир ҳудудда тарғибот-ташвиқотни изчил йўлга қўйишга келишиб олдик. Бунда партиямиз фаоллари алоҳида жонбозлик кўрсатишга ваъда бердилар.

               

Гулчеҳра УСМОНОВА,

          Халқ депутатлари

Янгиқўрғон туман  кенгаши  депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+