2023 йил - Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили деб эълон қилинишинг замирида эзгулик мужассам

29.12.2022 15:12:36

Айни кунларда, кузатилаётган 2022 йил якунида ва кутиб олинадиган 2023 йил арафасида Олмалиқ шаҳрида ҳам инсон қадри, унга эътибор янада ўз ифодасини топмоқда.

Янги йил шукуҳи мамлакатимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳар бир масканию хонадонларига кириб келмоқда. Байрам муносабати билан аҳолининг ҳимояга муҳтож вакиллари ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш азалий ўзбекона анъаналаримиздандир.

Хусусан, Ўзбекистон «Адолат ” СДП Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси Фахриддин Матазимов ташаббуси билан «Тинчлик», «Зарбулоқ» маҳалларида имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга мурувват ёрдами кўрсатилди.

Кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами ўз эгаларига етказилди.

Юртга тинчлик ва осойишталик тилаб қўлларни дуога очган онахонларнинг бундай эътибордан, эъзоздан кўнгиллари кўтарилди. 

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+