280 нафар ёшлар қамраб олинди

14.03.2022 18:03:19

Шаҳрисабз шаҳар “Ёш адолатчилар қаноти”, шаҳар маданият бўлими, маънавият ва маърифат маркази ва 17-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида маданият маркази тадбиргоҳида “Ёшлар тарбиясида миллий қадриятларимизнинг ўрни” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда ёшлар, партия фаоллари, ўқитувчилар, маданият муассасалари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди. Тадбирда  ёшлар асосан тўртта йўналиш бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларини намойиш этдилар.

“Адолат” СДП Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши раиси Самариддин Зайниддинов  тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. У ўз сўзида  ёш авлод тарбиясида миллий қадриятларимизнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида қайд этди. Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб, уларнинг миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаб, қалбида она юртимизга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик ҳисси, фидокорлик каби туйғуларни уйғотиш кераклигини таъкидлади. 

Тадбирда “Ёш адолатчилар қаноти” фаоллари Мадина Аллабердиева, Нодир Исомов ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, ёш авлод онгига  миллий қадриятларимизни сингдириш, ватанимиз озодлиги ва абадийлиги учун билим ғайрат ва куч-қувватларини аямасликларини билдирдилар.

Шу куни тадбир савол-жавоблар асосида кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳар маданият маркази хушовоз хонандалари Камолиддин Саъдуллаев, Ойжамол Бозорова, Бегзодбек Усмонов, Мухлиса Жўраева, Дилшодбек Бобомуродов ҳамда Маъмурахон Холовалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тўпланганлар қалбида ўзгача завқ-шавқ улашди.

 

Дилрабо Темирова,

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги

“Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+